Ходим – I гуруҳ ногирони даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш кўринишида ЖШДС бўйича имтиёзга эга. Ходимнинг 2017 йил январь–сентябрдаги ойлик меҳнат ҳақи 550 000 сўмни ташкил этган. Ходим 2 октябрдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Унга ишдан бўшаётганда октябрда 3 148 480 сўм миқдорида фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаб, тўладик. Октябрда унда бошқа даромадлар бўлмаган. 2017 йил 1 ноябрдан у 550 000 сўмлик лавозим маоши билан яна ишга қабул қилинди. Ноябрь ва декабрь учун меҳнат ҳақи 1 100 000 сўмни ташкил этади. Йил бошидан унинг иш ҳақи 9 198 480 сўмни (550 000 х 9 + 3 148 480 + 550 000 х 2) ташкил этади.
2017 йил учун ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар миқдори қандай аниқланади?
С.К.
– Солиқ кодексида айрим жисмоний шахсларнинг даромадларини даромад солиғидан қисман озод қилиш назарда тутилган. Ушбу шахсларга бошқалар қатори болаликдан ногирон бўлиб қолганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлари киради (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 5-банди).
Даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги ушбу шахсларнинг даромадларига ЖШДС солмаслик кўринишида имтиёз берилади.
Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи солиқ солинадиган суммасининг 1%и миқдорида ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма ҳисоблаб ёзилган ЖШДС суммасидан тегишинча чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
Сизнинг маълумотларингиздан фойдаланиб, мисол ёрдамида 2017 йил учун ЖШДСни ҳисоблаймиз.
2017 йилда ЭКИҲнинг 4 баравари 599 100 сўмни (149 775 х 4) ташкил этади.
Ой
|
Иш ҳақи – ҳисобланган
|
Ялпи даромад ортиб борувчи якун билан
|
Ушланмалар
|
|||
ЖШДС
|
ШЖБПҲ – 1%
|
Мажбурий суғурта бадаллари – 8%
|
||||
Ҳисобланган даромад доирасида, бироқ ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган ЖШДС бўйича солиқ чегирмаси
|
Чегирмани инобатга олган ҳолда, ортиб борувчи якун билан (ойма-ой) ҳисобланган ЖШДС
|
|||||
Январь
|
550 000
|
550 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Февраль
|
550 000
|
1 100 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Март
|
550 000
|
1 650 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Апрель
|
550 000
|
2 200 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Май
|
550 000
|
2 750 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Июнь
|
550 000
|
3 300 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Июль
|
550 000
|
3 850 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Август
|
550 000
|
4 400 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Сентябрь
|
550 000
|
4 950 000
|
550 000
|
0
|
0
|
44 000
|
Октябрь
|
3 148 480
|
8 098 480
|
599 100
|
78 872,25 (78 872,25)
|
10 516,3
|
251 878,4
|
Ноябрь
|
550 000
|
8 648 480
|
550 000
|
67 639,13 (–11 233,12 қайтариладиган, илгари ортиқча ушлаб қолинган)
|
0
|
44 000
|
Декабрь
|
550 000
|
9 198 480
|
550 000
|
56 406,00 (–11 233,13 қайтариладиган, илгари ортиқча ушлаб қолинган)
|
0
|
44 000
|
Ноила МУҚМИНОВА, «Norma Online» эксперти.