Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 40 / Божхона

Халқаро шартномалар қоидалари бўйича

 

Эрон, РФ ва Сингапурдан ташқари Ўзбекистон яна қайси мамлакатлар билан божхона имтиёзлари тақдим этиш тўғрисида, шунингдек эркин савдо режими ва энг кўп қулайлик бериш режимидан тариф истиснолари тўғрисида халқаро шартномалар тузган? Норматив ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда ахборот беришингизни сўрайман.

 

Сардор Д.

 

Эркин савдо режими доирасида

Ўзбекистон Республикаси билан МДҲ мамлакатлари ўртасида 2011 йил 18 октябрдаги МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани унинг Тарафлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш тўғрисида баённома имзоланган (Минск, 31.05.2013 йил).

Ўзбекистон ТИВнинг 22.03.2017 йилдаги 05/10-10364-сон ахборотига кўра, Баённома Ўзбекистон Республикаси, Беларусь Республикаси ва Россия Федерацияси учун 2014 йил 16 майда, Қозоғистон Республикаси учун – 2014 йил 20 июнда, Молдова Республикаси учун – 2015 йил 18 декабрда, Украина учун – 2016 йил 27 мартда, Арманистон Республикаси учун – 2016 йил 28 июлда ва Қирғизистон Республикаси учун – 2017 йил 13 апрелда кучга кирган.

Баённомага 1-иловада товарлар импорти ва экспортига нисбатан қўлланадиган божхона божлари белгиланган.

Баённома доирасида Ўзбекистон Республикаси Баённомани имзолаган тарафларнинг божхона ҳудудларида ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилишда божхона божларини қўлламайди.

Шунингдек Ўзбекистон Баённома тарафларининг божхона ҳудудлари учун мўлжалланган товарлар экспорт қилинаётганда божхона божларини қўлламайди.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг (ҳозирги Ташқи савдо вазирлиги) 29.10.2015 йилдаги АМ-01/19-7279-сон тушунтиришига кўра, Баённома қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ўртасидаги савдода эркин савдо режимидан импорт истисноларни қўллаш назарда тутилмаган. Яъни барча турдаги товарларни ўзаро етказиб бериш чоғида импорт божхона божлари ундирилмайди.

 

Энг кўп қулайлик бериш режими шароитида

Божхона кодексининг 300-моддасига мувофиқ, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар қўлланилади.

Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхати Адлия вазирлиги томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган. Унга 46 та мамлакат киради.

Бунда Эрон Ислом Республикаси ва Сингапур Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар бўйича тариф преференциялари фақат айрим товарларга нисбатан тақдим этилади. Уларнинг рўйхатлари алоҳида халқаро шартнома билан тасдиқланган:

Эрон Ислом Республикаси – фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро савдо имтиёзлари тўғрисида 2003 йил 17 июндаги Аҳдлашув Меморандуми (Тошкент, 4.01.2005 йил) Ижроия баённомасининг 2-сон иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан;

Сингапур Республикаси – фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битимнинг (Сингапур, 25.01.2007 йил) А иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан.

 

Муталибжон СОЛИЕВ,

ЎзР ДБҚ раисининг ўринбосари.

Прочитано: 2135 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика