Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашда солиқ юкининг босқичма-босқич пасайтириб борилаётгани, тақдим этилаётган имтиёз ва преференциялар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Президентнинг 2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорига асосан «Урганч бахмал» МЧЖга фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловларидан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши натижасида салкам 1 миллиард сўмга яқин, «Darital Shoes» МЧЖга 101,8 млн сўм, «Yovmut nixol» МЧЖга 18,5 млн сўм, Президентнинг ПҚ-2298-сон қарорига асосан «Мини-аккумулятор» МЧЖга ягона солиқ тўлови тўлашдан имтиёз берилиши оқибатида 73,4 млн сўмлик маблағлар улар ихтиёрида қолди.
Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари маълумотлари асосида М.НАЗАРОВ тайёрлади.