Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 40 / Солиқ солиш

Имтиёз миқдори экспорт улушига боғлиқ

 

Корхона ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорига мувофиқ ЯСТ бўйича мақсадли имтиёздан фойдаланади. Бунда ЭАВга (АҚШ доллари) экспорт улуши тушумнинг умумий ҳажмида 30%дан ортиқни ташкил этади.

Мақсадли имтиёзни инобатга олиш учун 8840-счётда қандай сумма ҳисобга олиниши кераклигини аниқлаш лозим. Агар имтиёз суммаси экспорт улушидан келиб чиқиб ЯСТнинг пасайтирилган ставкасида ҳисобланса, бу корхонанинг молиявий натижасида акс этади. Яъни тақсимланмаган фойда суммаси мақсадли имтиёз суммаси ЯСТнинг белгиланган ставкаси – 5% бўйича ҳисобланганидан кўра кўпроқ бўлади.

Корхонадаги экспорт улуши умумий тушумнинг 30%идан ортиқни ташкил этса, мақсадли имтиёз суммасини ЯСТнинг қандай ставкасида ҳисоблаш лозим?

Ю.Шаробиддинов, МЧЖ бухгалтери.

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни ЭАВга экспорт қиладиган ва бунда ЯСТдан озод қилиш тарзидаги мақсадли имтиёзга эга бўлган корхоналар мақсадли имтиёз суммасини экспорт улушига қараб пасайтирилган ставкада аниқлайдилар.

Мақсадли имтиёздан фойдаланганда ЯСТ умумбелгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилади ва ­8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счётида ҳисобга олинади (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 8-банди «к» кичик банди).

ЯСТ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг ­360-моддаси).

Ялпи тушум солиқ солинадиган база ҳисобланади (Солиқ кодексининг 356-моддаси). Унинг таркибига товарларни реализация қилишдан тушган тушум ва Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар киради (Солиқ кодексининг ­355-моддаси).

Ўз товарларини ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига қараб ЯСТнинг пасайтирилган ставкалари белгиланган ­(ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илованинг 8-банди). Ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган бўлса, экспорт улуши реализациянинг умумий ҳажмида 30%дан ортиқ бўлганда у тенг баравар – ­яъни 2,5%гача пасайтирилади.

Шу тариқа, мақсадли имтиёз суммасини аниқлаш учун корхонангиз ЯСТ ставкасини 2,5%лик ставкада ҳисоблаб чиқаради, чунки у ЯСТнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш учун барча мезонларга мувофиқ келади.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1715 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика