Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 24 / Тадбиркорлик

Интернет-дўкон: сотувларни расмийлаштириш жиҳатлари

 

Корхона (МЧЖ) юмшоқ мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўзи ишлаб чиқарган юмшоқ мебелни интернет-дўкон орқали сотишни мўлжаллаяпти.

1. Ўзи ишлаб чиқарган юмшоқ мебелни интернет-дўкон орқали сотиш қандай фаолият турига киради ва корхонада солиқ солишнинг қандай режими амал қилади?

2. Маҳсулот интернет-дўкон орқали сотилганда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш зарурми?

З.Аҳмедов.

 

1

Ўзи ишлаб чиқарган юмшоқ мебелни сотиш, маҳсулотни сотиш усулларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш фаолиятига киради.

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ушбу тизимлар воситасида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир («Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).

Товарлар (ишлар, хизматлар) ахборот тизимлари воситасида сотилишини Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари (ВМнинг 2.06.2016 йилдаги 185-сон қарорига 1-илова) тартибга солади, унда товарлар билан олди-сотди қилиш таомилларини соддалаштирувчи нормалар мавжуд.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг интернет-дўкон орқали сотилишига савдо фаолияти сифатида қаралмайди. Сабаби қайта сотиш учун олинган маҳсулотни эмас, балки ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотни (юмшоқ мебелни) электрон савдо майдончаси орқали сотасиз, моҳиятан олганда у фақат интернет-макондаги фирма дўкони ҳисобланади. Ўз маҳсулотини фирма дўкони орқали сотишга эса савдо фаолияти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 350-моддаси). Яъни корхонангиз учун электрон тижорат – алоҳида фаолият тури эмас, фақат ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш шаклидир. Алоҳида рухсат берувчи ҳужжат талаб этилмайди.

Асосий фаолият тури юмшоқ мебель ишлаб чиқариш ҳисобланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллашлари ҳам (2017 йилда ушбу фаолият тури бўйича ЯСТ ставкаси – 5%), умумбелгиланган солиқларни тўлашлари ҳам (хоҳишга кўра) мумкин.

 

2

Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларида назарда тутилишича, электрон тижоратда тўловлар фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.

Нақд пулсиз тўлашнинг 3 хил усули мавжуд. Ушбу усулларнинг ҳар бирини кўриб чиқиб, қандай ҳолатда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш зарурлигини аниқлаймиз.

А. Ҳисоб-китоб банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилувчи ҳисоб-китоб терминали орқали амалга оширилади. Бу ҳолда харидорга терминал чеки берилади, у ҳисобварақ-фактура ўрнини босади (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга зарурат йўқ.

Б. Тўлов банк счётидан пул ўтказиш орқали амалга оширилади. Бу ҳолда харидорга ҳеч қандай чек бермайдилар. Шу сабабли сотувчи юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобварақ-фактурани албатта ёзиб беради. У қоғоз шаклида ёки электрон ҳужжат кўринишида тузилади (Солиқ кодексининг 222-моддаси). Электрон ҳисобварақ-фактура «Электрон ҳужжатлар айланиши тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинадиган электрон ҳужжат айланишига доир барча қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади. У электрон кўринишда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва уни идентификациялаш имконини берувчи электрон ҳужжатнинг бошқа реквизитларига эга бўлиши шарт.

В. Шахсий кабинет орқали банк пластик картасидан ёки чакана тўловлар тизими (онлайн-тўлов) воситасида пул ўтказилади.

Бундай тўлов усули аввалгисига деярли ўхшаш – харидорга чек берилмайди. Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш мажбурий.

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1866 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика