ДСИ корхонамизда ўтказган текширув якунларига кўра корхонага зарар етказилганлиги далили аниқланди. Бу зарарни ходимимиз қоплаган. Қоплам суммаси корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказилган. Ходимнинг зарарни қоплаш суммасини қайси счётга кирим қилиш зарур? У корхонамизнинг даромади ҳисобланадими?
– Инвентаризация пайтида аниқланган мол-мулк камомади айбдор шахслар аниқлангунга қадар бухгалтерия ҳисобида 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счётида акс эттирилади. Сўнгра айбдор шахс аниқланганда 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» счётига камомаддан зарар, етказилган зарар суммасига ҳисобдан чиқарилади. ТМБ, асосий воситалар ва бошқа мол-мулк камомади ҳисоби бўйича бухгалтерия проводкалари Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган.
Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади (Низомнинг 2-банди).
Агар айбдор шахсдан ундирув суммаси (объектнинг бозор қиймати) етказилган зарар суммасидан кам бўлса, корхона зарар кўради.
Агар ундирув суммаси етказилган зарар суммасидан кўп бўлса, корхона даромад олади.
МИСОЛ. ДСИ текширув якунларига кўра цехда материаллар камомадини аниқлади. Камомадда айбдор зарарни қоплашга рози бўлди. Материаллар таннархи – 1 000 минг сўм. Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС – 200 минг сўм. Камомад аниқланган пайтда материалларнинг бозор қиймати – 1 440 минг сўм.
ТМБ корхонага келиб тушганда уларни олишда тўланган ҚҚС ҳисобварақ-фактурага кўра ҳисобга қабул қилинади. Ушбу вазиятда ишлаб чиқариш жараёнида материаллардан фойдаланилмаган (солиқ солинадиган оборот мақсадида ишлатилмаган), шу сабабли ҳисобга киритилган ҚҚС суммаларига тузатиш киритилиши лозим (Солиқ кодексининг 218, 220-моддалари). Тузатиш киритилгандан сўнг материалларнинг бошланғич қиймати 1 200 минг сўмни ташкил этади.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм
|
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
СТОРНО: илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига |
200
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Материаллар қийматида ҚҚС тикланди
|
200
|
1010-«Хом ашё ва материаллар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
Етишмаётган ТМЗ қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
1 200
|
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
1010-«Хом ашё ва материаллар»
|
Инвентаризация рўйхати, ҳисобдан чиқариш далолатномаси
|
Айбдор зарарни бозор қийматида қоплади
|
1 200
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Бозор нархи кўрсатилган товар прайс-варағи; бухгалтерия маълумотнома-ҳисоб-китоби
|
240
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
* * *
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта (ИФЖМС) қилдирдик. Йил якунларига кўра суғурта компанияси маблағларнинг бир қисмини қайтарди, уларни меҳнат муҳофазаси бўйича превентив чораларга сарфлашимиз, яъни индивидуал ҳимоя воситалари ва бошқаларни харид қилишимиз керак.
Суғурта компаниясидан келиб тушган пул маблағларини қайси счётга кирим қилиш зарур? Улар корхонамиз даромади ҳисобланадими, уларга қандай солиқлар солинади?
Д.Ражабов,
бош бухгалтер.
– Меҳнат муҳофазаси бўйича превентив чораларга суғурта компаниясидан келиб тушган пул маблағлари олувчи корхонанинг бошқа даромади таркибига киритилади, сабаби етказилган зарарнинг суғурта товони билан боғлиқ эмас (Солиқ кодексининг 132-моддаси 16-банди).
Суғурта компанияси суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш мақсадида бахтсиз ҳодисаларни, суғурталанган мол-мулк йўқотилиши ёки шикастланишини бартараф этиш чораларини (превентив чоралар) молиялаштиради ва бу молиялаштириш корхонага етказилган зарарни қоплаш (суғурта суммаси) билан боғланмаган.
Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси)* тариқасида олинган маблағлар корхонанинг даромади сифатида қаралмайди. Суғурта компанияларидан келиб тушган қолган барча тўловлар корхона даромади ҳисобланади ва қўлланиладиган солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғини ёки ЯСТни ҳисоблашда бошқа даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 129-моддаси 11-банди, 355-моддаси).
Суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш чоралари учун суғурта компаниясидан келиб тушган маблағларга қуйидагилар солинмайди:
► ҚҚС (Солиқ кодексининг 210-моддаси 2-банди «а» кичик банди);
► бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар (Солиқ кодексининг 313-моддаси 3-қисми);
► бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар (Солиқ кодексининг 325-2-моддаси 3-қисми);
► Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар (Солиқ кодексининг 317-моддаси 3-қисми).
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш чораларини амалга ошириш учун суғурта компаниясидан олинган суммадаги даромад акс эттирилди
|
6510-«Суғурта бўйича тўловлар»
|
9390-«Бошқа операцион даромадлар»
|
Суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш чораларини амалга ошириш учун суғурта компаниясидан маблағлар олинди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6510-«Суғурта бўйича тўловлар»
|
Дарина АБУХОВИЧ,
«Norma Online» эксперти.
_____________________________________________________
*Мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули – суғурталовчи мажбурий суғурта қилиш шартномаси доирасида жабрланувчига (наф олувчига) етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини оладиган сумма (Қоидаларнинг 2-банди, ВМнинг 24.06.2009 йилдаги 177-сон қарорига 1-илова).