Божхона тўловлари бўйича қарзимиз бор. Божхона кодексининг 295-моддасига мувофиқ, божхона тўловларини учинчи шахслар тўлаши мумкин.
1. Агар божхона тўловларини учинчи шахс тўлаган бўлса, биз ва учинчи шахс божхона органлари билан қандай ҳужжатларни (БЮДдан ташқари) расмийлаштиришимиз керак?
2. Учинчи шахс билан шартнома имзолашимиз лозимми (агар тўлов беғараз амалга оширилса)?
3. Ушбу тўлов бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бу вазиятда бизда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Ф.О.
1 |
Ҳа, божхона тўловларини нафақат товарларни божхонада расмийлаштирувчи брокер, балки ҳар қандай манфаатдор шахс тўлаши мумкин (БКнинг 295-моддаси). Бу шахслар корхонанинг контрагентлари, шуъба корхоналар, экспортчи ёки импортчи корхонаси мулкдорлари ва бошқалар бўлиши мумкин.
БЮДни тўлдиришда корхона – божхона тўловлари тўловчисининг реквизитларини «Молия ва банк маълумотлари» 28-графасида кўрсатиш зарур (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 23-банди).
Графада божхона тўловларини тўловчи шахснинг молиявий ва банк маълумотлари кўрсатилади, бунда маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдига тартиб рақами қўйилади:
1 – тўловчининг СТИРи/банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи кўрсатилади);
2 – банкнинг тўлиқ номи;
3 – банкнинг почта манзили;
4 – тўловчининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисоб варақаси рақами/банк МФОси;
5 – тўловчининг хорижий валютадаги ҳисоб варақаси рақами/банк МФОси (божхона тўловлари хорижий валютада тўланган ҳолатларда).
Божхона органлари сиздан божхона тўловларини тўловчи алмаштирилиши тўғрисидаги хатни ҳам сўрашлари мумкин.
2 |
Битимда ташкилотингиз учун божхона тўловлари ҳақ олмасдан тўланиши далилини ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур. Учинчи шахс билан битимни расмийлаштиришни тавсия этамиз, унда учинчи шахс ташкилотингиз учун божхона тўловларини тўлаши шартлари кўрсатилади.
3 |
Ташкилотингиз учун учинчи томон божхона тўловларини ҳақ олмасдан тўлаганда проводкалар қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Импорт қилишда божхона тўловлари суммаси акс эттирилди
|
Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» (божхона органлари)
|
Божхона тўловлари бўйича қарз учинчи шахс ҳисобига ҳисобдан чиқарилганлиги акс эттирилди
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» (божхона органлари)
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар» (учинчи шахс)
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар» (учинчи шахс)
|
9360-«Кредиторлик ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»
|
Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар бошқа даромадларга киритилиши лозим (Солиқ кодексининг 132-моддаси) ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи учун – фойда солиғи бўйича (Солиқ кодексининг 129-моддаси) ёки ЯСТ тўловчи учун – ЯСТ бўйича (Солиқ кодексининг 355-моддаси) солиқ солинадиган базага киритилади.
Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.