Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 20 / Ижтимоий ҳимоя

Фахрийларга харажатлар бухгалтерияси

 

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш тадбирлари ўтказилди. Мамлакатимиз аҳли 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига, шунингдек мустақиллик йилларида хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оилаларига ҳурмат кўрсатадилар. Бу кунда республикамизнинг барча шаҳарларида байрам концертлари, хайрия акциялари ўтказилади, фахрийларга совғалар топширилади. Корхоналар ўз томонидан фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар оилаларига кўмак, эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишларида ёрдам қўлини чўзишлари ҳам мумкин. Шарҳимизни ўқиб, бундай ёрдам усуллари билан танишиб чиқишингиз, солиқ оқибатларини инобатга олишингиз мумкин.  

 

СОВҒАЛАР

ЖШДС. Совғаларнинг қиймати ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­177-моддаси 2-банди).

Агар совға олувчи корхона ходими, ишламайдиган пенсионер ёки меҳнат қобилиятини йўқотган, бироқ илгари шу корхонада ишлаган шахс бўлса, календарь йил давомида совға кўринишидаги даромадга нисбатан 6 ЭКИҲгача (2017 йилда – 898 650 сўмгача) суммадаги имтиёзни қўллаш мумкин (Солиқ кодексининг 179-моддаси ­14-банди). Имтиёз суммасини ҳисоблашда йил давомида жисмоний шахсга берилган барча совғаларнинг суммар қиймати инобатга олинади. Масалан, Янги йилга атаб совға ҳам берилган бўлса, 9 май совғасига солиқ солишда уларнинг умумий қиймати ҳисобга олинади. Унга 6 ЭКИҲ доирасида ЖШДС солинмайди. Бу суммадан ошадиган ҳамма миқдорга эса солиқ солиниши керак.

Агар совға олувчи корхонага алоқадор бўлмаса, имтиёзни қўллаб бўлмайди. Бу ҳолда совға қийматидан ЖШДСни – ё шкала бўйича, ёхуд совға олувчининг аризаси асосида энг юқори ставкада ушлаб қолиш лозим. ЖШДСни ушлаб ­қолмаслик ҳам мумкин, бироқ бунинг учун ҳам олувчининг аризаси керак. Бу ҳолда у декларация асосида солиқ тўлайди.

Корхона совғаларни олувчилар хусусида ДСИ олдида ҳисобот топшириши – асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномаларни 2018 йил 31 январгача (Солиқ кодексининг 187-моддаси) бериши керак (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова). Бироқ жисмоний шахснинг ёзма аризасига кўра энг юқори ставкада ЖШДС ушлаб қолинганда ДСИга бундай маълумотномани топшириш керак эмас.

ЯИТ ва суғурта бадаллари. Совғалар қиймати Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмаслиги боис унга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси).

ҚҚС ва фойда солиғи. Ушбу солиқларни тўловчилар учун айнан нима – шу мақсадда сотиб олинган мол-мулк, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ёки қайта сотиш учун олинган товар совға сифатида топширилиши катта аҳамиятга эга.

 

Агар корхона совғаларни чет ташкилотдан сотиб олса

ҚҚС. Бу ҳолда, биринчидан, жисмоний шахсларга тақдим этиш учун олинган совғалар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга киритилмай (Солиқ кодексининг 219-моддаси 6-банди), балки уларнинг харид қийматига қўшилади. Иккинчидан, совғаларни топшириш ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди). Бунда база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, совғаларни реализация қилиш ёки чиқиб кетиш қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси ­13-қисми). Шу тариқа, агар корхона совғаларни текинга ёки олинган нархдан паст нархда бераётган бўлса, ижобий фарқ мавжуд бўлмаганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база нолга тенг бўлади.

Фойда солиғи. Совғаларни олиш харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 9-банди).

 

Агар корхона ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва (ёки) қайта сотиш учун олинган товарларни совға сифатида бераётган бўлса

ҚҚС. Мол-мулкнинг бепул берилиши ҚҚС солиш мақсадида реализация бўйича оборот деб ­эътироф этилади. ҚҚС маҳсулот таннархидан ёки товар олинган қийматидан ҳисоблаб ёзилади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми).

Фойда солиғи. Агар совғалар ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва (ёки) қайта сотиш учун олинган товарлар ҳисобланса, солиқ солинадиган тушумни ҳисоблашда реализациядан тушумга маҳсулот таннархи ёки товарлар олинган нарх киритилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми).

Ягона солиқ тўлови. ЯСТ тўловчиларда ҳам совға сифатида нима берилиши аҳамиятга эга:

● байрамга совға сифатида бериш учун махсус олинган мол-мулк берилганда – солиқ оқибатлари юзага келмайди;

● ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва (ёки) қайта сотиш учун олинган товарлар ҳадя қилинганда – солиқ солинадиган тушумга маҳсулот таннархи ёки товарлар олинган нарх киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди).

 

МОДДИЙ ЁРДАМ

Агар корхона раҳбарияти байрамга атаб фахрийларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилган (буйруқ чиқарган) бўлса, бундай тўловларга солиқ солиш тартиби қуйидагича:

● корхона ходими учун унга кўрсатилаётган моддий ёрдамга умумбелгиланган тартибда ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадиган рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов деб қаралади (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди);

● ишламайдиган пенсионерга кўрсатиладиган моддий ёрдам ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган (Солиқ кодексининг 306-моддаси) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 18-банди). Агар пенсионер илгари шу корхонада ишлаган бўлса, моддий ёрдамга 6 ЭКИҲ миқдоридаги имтиёзни қўллаш мумкин (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди). Агар пенсионер корхонага алоқадор бўлмаса, унга тўланадиган маблағларга белгиланган тартибда – ё шкала бўйича, бунда корхона ушбу даромад юзасидан ДСИга маълумотлар тақдим этиши керак, ёхуд пенсионернинг аризасига асосан энг юқори ставкада ЖШДС солинади.

Фойда солиғи. Пенсионерларга кўрсатилган ёрдам солиқни ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 27-банди).

 

ДАВОЛАНИШ, ДАМ ОЛИШГА ЙЎЛЛАНМАЛАР

Корхонанинг санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини тўлашига жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзида олинган, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган даромади деб қаралади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди). Агар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати (туристик йўлланмалар бундан мустасно) ногиронларга, шу жумладан корхонада ишламайдиган ногиронларга қопланса, унга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 2-банди). Ходимни даволаганлик ва унга тиббий хизмат кўрсатганлик учун ҳақ тўланган тақдирда, ушбу суммалар ҳам солиқ солишдан тўлиқ озод қилинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-банди).

Фойда солиғи. Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланган корхона харажатлари солиқни ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг ­147-моддаси 9-банди).

ҚҚС. Чегирилмайдиган харажатларни амалга ошириш учун олинган ва унинг юзасидан ҚҚС бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 13-қисми). Агар йўлланмалар текинга берилса, ижобий фарқ бўлмайди, бинобарин – ҚҚС нолга тенг бўлади.

ЯСТ. Йўлланмалар беришга бошқа активларнинг реализация қилиниши деб қаралади. Улар текинга берилиши боис ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

ТУРАР ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШДА ЁРДАМ

Корхонанинг чет ташкилот бажарган таъмирлаш ишлари ҳақини тўлаши ёки ўз кучи билан таъмирлаши бундай ёрдамни олувчи учун ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайдиган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1, 2-бандлари). Даромад суммасидан ё шкала бўйича, ёхуд даромад олувчининг аризаси асосида энг юқори ставкада ЖШДС ушланади ёки ариза асосида ушланмай, бироқ унинг томонидан мустақил равишда декларация бўйича тўланади.

ҚҚС ва фойда солиғи. Корхона – ушбу солиқлар тўловчиси учун таъмирлаш ишларини ким – чет ташкилот ёки корхонанинг ўзи бажариши аҳамиятга эга.

 

Агар таъмирлаш ишларини чет ташкилот бажарса

ҚҚС. Бу ҳолда бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 6-банди). Реализация бўйича оборот юзага келмайди.

Фойда солиғи. Бу ҳолда таъмирлаш ишларига харажатлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 9-банди).

 

Агар корхона ўз кучи билан таъмирлаш ишларини бажарса

ҚҚС. Ишларнинг бепул бажарилиши ҚҚС солиш мақсадида реализация бўйича оборот деб тан олинади. ҚҚС бажарилган ишлар таннархидан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 2-қисми).

Фойда солиғи. Солиқ солинадиган тушумни ҳисоблашда бажарилган ишлар таннархи реализациядан тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми).

 

ЯСТ. ЯСТ тўловчиларда ҳам фахрийлар учун таъмирлаш ишларини ким бажариши аҳамиятга эга:

● агар чет ташкилот бўлса – уларнинг ҳақини тўловчи корхона учун солиқ оқибатлари юзага келмайди;

● агар корхонанинг ўзи бу ишларни бажарса – ишлар таннархи солиқ солинадиган тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди).

Совғалар, йўлланмалар ёки турар жойни таъмирлаш тарзидаги ёрдам натура ҳолида кўрсатилса, ҳақиқатда уларнинг қийматидан ЖШДСни ушлаб қолишнинг имкони йўқ. Шу сабабли бундай ёрдамни олувчи унинг даромадидан ҳисобланган ЖШДСни корхона кассасига киритиши ёки унинг ҳисоб-китоб счётига ўтказиши мумкин. Бироқ корхоналар фахрийлар ва бошқа олувчилар зиммасига бирон-бир солиқ мажбуриятларини юкламаслик учун кўпинча даромаддан ҳисобланган солиқни мустақил тўлайдилар. Солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ҳамда у билан боғлиқ ­пеняни бюджетга тўлаши шарт (Солиқ кодексининг ­185-моддаси). Корхона ЖШДСни ўз ҳисобидан тўлашга қарор қилганда, тўланган солиқ суммаси ҳам олувчининг солиқ солинадиган моддий наф тарзидаги даромади деб тан олинади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1829 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика