Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 18 / Божхона

«Қора килмишлилар»нинг ранг-баранг найранглари

 

Саноатда қора ва рангли металларнинг аҳамияти юқори туради. Ишлаб чиқариш соҳасида унга эҳтиёжнинг катталиги ҳам шундан. Таассуфки, бозор конъюнктурасидан хабардор бўлган контрабандачиларда ҳам моддий бойликларнинг бу турига «эҳтиёж» катта бўлиб чиқмоқда...

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларини республикамиздан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланади. Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тўплаб, уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳоллари учраб турибди.

Республикамиз божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг ноқонуний айланмаси ва республикамиз ҳудудидан контрабанда йўли билан олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни олиб боришмоқда.

Наманган вилояти божхоначилари Уйчи туманининг қўшни давлатга туташ чегараолди ҳудудида ҳаракатланаётган, шу туманда истиқомат қилувчи А.А. бошқарувидаги ВАЗ-21011 русумли автомашинани тўхтатиб текширишганда, автомашинанинг ички салони ва юкхонасига республикамиздан яширин тарзда олиб чиқиш мақсадида 10 та қопда салкам 0,5 тонна латун рангли металл парчалари ортилганини аниқлашди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари олиб борган тезкор тадбирларда Қарши шаҳрида ҳаракатланаётган «Форд» автотранспорт воситаларининг бирида Ш.Р. ва Ф.Ж.га тегишли 5 млн сўмликдан ортиқ 2,3 тонна мис ва латун металл чиқиндилари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди. Иккинчи «Форд»да ҳам худди шундай ҳолат: четга ташмачилик билан олиб чиқишга уринилган 5 млн сўмдан ортиқ 1,8 тоннадан ортиқ мис ва латун рангли металл парчалари Ж.Ж.га тегишли бўлиб чиқди.

«Фарғона» чегара божхона пости орқали қўшни давлатга чиқиб кетаётган Н.Ҳ. ўзи бошқараётган «Камаз» автомашинаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилишидан аввал йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам ёнида ортиқча юклари йўқлигини маълум қилади. Аммо божхона кўриги давомида ушбу автотранспорт воситаси юкхонасида кигиз ва ёғоч билан тўсилган яширин бўлма ташкил қилинганлиги ва унга 1,4  онналик 176 дона муқаддам фойдаланилган аккумуляторлар ортилгани аниқланди. Худди шу усулни қўллаган Б.Ж. 1, 9 тоннага яқин 172 дона, М.Т. эса салкам 160 кг оғирликдаги 24 дона аккумуляторни яширин равишда олиб чиқишга уринган пайтда божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Бухоролик божхоначилар ҳам кейинчалик қайта сотиш ва республикамиздан олиб чиқиш мақсадида ноқонуний равишда сақланаётган рангли металл чиқиндиларининг қўштирноқ ичидаги омборини фош қилишди. Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи Ж.Ф.нинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда 1,7 тоннадан ортиқ рангли металл парчалари ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Шунингдек, вилоят божхоначилари Р.Н. томонидан «Исузу» русумли юк автомашинасида ноқонуний равишда олиб кетилаётган 4,1 тоннага яқин «контрафакт парчалар»ни ўз вақтида тўхтатиб қолишди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.

 

Жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 42 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 52,5 млн сўмлик 35 тоннадан ортиқ қора ва рангли металл парчаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати катта инспектори Ҳусен ТАНГРИЕВ тайёрлади.

Прочитано: 1752 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика