«СБХ» ва «Норма маслаҳатчи» газеталарининг 2017 йил 6, 10 ва 17 январдаги 1, 2 ва 3-сонларида кириб келган йилда солиқ солиш тизимига янгиликлар киритган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (26.12.2016 йилдаги ЎРҚ-416-сон) ва «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон), «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкдорни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон) қонунларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрларига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) кўчирмаларда чоп этдик.
«Norma Ekspert» мутахассислари қонун ҳужжатларининг илгари амал қилган ва янги талабларини тезкор таҳлил қилиб, ўқувчиларимиз учун солиштирма жадвал тайёрладилар, у солиқ тўловчилар 2017 йилдаги ишбилармонлик муҳитига осонроқ киришига имкон беради.
СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ УМУМИЙ ҚИСМИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Таърифлар
|
||
2016 йилда Солиқ кодексининг 22-моддасида дивидендлар деганда солиқ мақсадида акциядорларга, муассисларга соф фойдадан тўловлар билан боғлиқ даромадларнинг ҳар хил турлари, шунингдек акциядорнинг қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари ва б. эътироф этилган
|
2017 йил 1 январдан бошлаб солиқ солиш мақсадидаги дивидендлар тушунчасидан «акциялар номинал қийматининг ошиши» сўзлари чиқариб ташланди. Чиқариб ташлашлар 25.04.2016 йилдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишларга мувофиқ келади. Хусусан, АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 18-моддасида акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан устав капиталини кўпайтиришга доир барча қоидалар чиқариб ташланган. Яъни АЖ устав капитали фақат жалб қилинган инвестициялар, ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин
|
27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 1-банди
|
Имтиёзларни қўллаш тартиби
|
||
Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Бундай маблағлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланилган тақдирда, белгиланмаган мақсадда фойдаланилган сумма ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга ундириб олинади
|
2017 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 30-моддаси 4-қисмига қўшимчалар киритилди, уларга кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар муносабати билан бўшаган ҳамда ушбу имтиёзларнинг амал қилиш муддати ичида фойдаланилмаган маблағларнинг суммаси имтиёзлар берилаётган чоғда белгиланган мақсадларга мазкур имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йил мобайнида йўналтирилиши мумкин. Бунда кўрсатилган муддатда фойдаланилмаган маблағлар республика бюджетига ўтказилади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 2-банди
|
Солиқлар бўйича қарзни ундириш
|
||
Солиқ кодексининг 59-моддасида белгиланишича, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари бажарилиши шарт. Улар тўланишини таъминлаш чоралари сифатида жисмоний шахсларга нисбатан, бундан тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно, солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари тугаганидан кейин солиқ органлари жисмоний шахсдан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қиладилар, бундан солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳоллар мустасно (2016 йилда – Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорига 28-иловага мувофиқ, жисмоний шахслар учун 651 200 сўм (5 ЭКИҲ))
|
2017 йил 1 январдан бошлаб солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган тақдирда ҳам солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш чоралари қўлланилади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 3-банди. Ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун 2017 йилги қарзнинг энг кам миқдори Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 28-иловада белгиланган ва: жисмоний шахслар учун – 5 ЭКИҲни; юридик шахслар учун – 20 ЭКИҲни ташкил этади. Ҳисоб-китоб 149 775 сўм ЭКИҲдан келиб чиқиб қилинади |
Солиқ кодексининг 61-моддасида юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани бажариш тартиби ва муддатлари белгиланган
|
Солиқ кодексининг 61-моддаси 3-қисм билан тўлдирилди, унда белгиланишича, солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган, бироқ тўлаш муддати тугаганидан кейин бир йил ичида тўланмаган ҳолларда ҳам ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш чоралари қўлланилади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 4-банди
|
Солиқ кодексининг 63-моддасида солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш тартиби белгиланган. Хусусан, солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорларга эса – 30 кундан кечиктирмай солиқ органлари томонидан тақдим этилади
|
Солиқ кодексининг 63-моддаси 2-қисмидан «якка тартибдаги тадбиркорларга эса, ўттиз кундан кечиктирмай» сўзлари чиқариб ташланди. Тегишинча, 2017 йил 1 январдан бошлаб солиқ қарзи бўйича инкассо топшириқномасини 3 иш кунидан кечиктирмай тақдим этиш тартиби уларга нисбатан ҳам татбиқ этилади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 5-банди
|
Солиқ текширувлари
|
||
Солиқ кодексининг 86-моддасига мувофиқ, солиқ текширувлари қуйидаги турларга бўлинган: режали солиқ текшируви; режадан ташқари солиқ текшируви; муқобил текширув |
Президентнинг 5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармонига мувофиқ, 2017 йил 1 январдан бошлаб муқобил текширувлар бекор қилинганлиги боис Солиқ кодексининг 86-моддасига ўзгартишлар киритилди
|
29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон Қонуннинг 10-моддаси 1-банди
|
Солиқ кодексининг 88-моддасида солиқ текширувини ўтказиш учун асослар белгиланган. Хусусан, бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлиқ тушиши ва уларнинг топширилиши ҳисобга олинишига, НКМдан, терминаллардан фойдаланилишига, шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишига оид қисқа муддатли текширувлар ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органларининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг буйруғи асос бўлади
|
Солиқ кодексининг 88-моддаси 3-қисмининг янги таҳририга мувофиқ, қисқа муддатли текширувларнинг кўрсатилган турларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади: назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилган қарори; давлат солиқ хизмати органининг қонун ҳужжатларида ваколат берилган бўлинмаси бошлиғининг назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, текширув ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган ҳолдаги буйруғи. 2017 йил 1 январдан бошлаб муқобил текширувлар бекор қилинганлиги муносабати билан уларга тааллуқли барча қоидалар ҳам моддадан чиқариб ташланди |
ЎРҚ-418-сон Қонуннинг 10-моддаси 2-банди
|
Солиқ кодексининг 90-моддасида солиқ текширувларини ўтказиш даврийлиги белгиланган
|
Солиқ кодексининг 90-моддаси хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ Солиқ кодексининг 90-моддасида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширувлардан ўтказилиши мумкин
|
ЎРҚ-418-сон Қонуннинг 10-моддаси 3-банди
|
Солиққа оид қоидабузарликлар учун жавобгарлик
|
||
Солиқ кодексининг 104-моддаси 2-қисмида белгиланишича, белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда, солиқ органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Бироқ мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, НКМнинг қўлланилиш тартибини бузиш, шунингдек лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш ҳолларига татбиқ этилмайди
|
Солиқ кодексининг 104-моддаси 2-қисмидан «шунингдек лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш» сўзлари чиқариб ташланди. Лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун корхонага нисбатан жарима санкциялари қўлланмаслиги ўзгартишлар киритишга асос бўлди. МЖТКнинг 165, 176-3-моддалари ва ЖКнинг 190-моддасига мувофиқ, бунинг учун унинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортиладилар
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 6-банди
|
Солиқ кодексининг 109-моддасида солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликдан озод қилиш ҳолатлари белгиланган
|
Солиқ кодексининг 109-моддасига ПФ-4848-сон Фармон билан назарда тутилган норма киритилди. Унга мувофиқ, молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда йўл қўйилган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган, шу жумладан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаган тақдирда, унга нисбатан жарималар ҳамда молиявий санкциялар (пенядан ташқари) қўлланилиши мумкин эмас
|
ЎРҚ-418-сон Қонуннинг 10-моддаси 6-банди
|
СОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига (ДМЖ) мажбурий ажратмалар бўйича узайтирилган имтиёзлар
|
||
Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори 7-бандига мувофиқ, хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилган. Хизматлар рўйхати Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорига 5-иловада тасдиқланган |
Фойда солиғи ва ЯСТ бўйича имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди. Бунда имтиёзлар назарда тутилган хизматлар турларини кўрсатишдан тушган тушум умумий тушум ҳажмининг 80%и ва ундан ортиғини ташкил қилса, кўрсатилган имтиёзлар микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилиши шарти сақланиб қолди. Кўрсатилиши чоғида имтиёзлар тақдим этиладиган хизматларнинг турлари анча қисқартирилди (12 бандгача). Хусусан, молия ва банк хизматлари, ветеринария, риэлторлик хизматлари, шунингдек қишлоқ жойларда йўлга туташ инфратузилма комплекслари хизматлари ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуриш бўйича қурилиш хизматлари имтиёзлилар қаторидан чиқариб ташланди. Маиший хизматлар рўйхатида аниқлаштирилишича, фақат қишлоқ жойларда пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш, маиший электрон ва электр асбобларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда соат таъмирлаш соҳасида хизматлар кўрсатувчи кичик корхоналар имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Яъни шаҳарларда кўрсатилган худди шундай хизматларга 2017 йил 1 январдан бошлаб имтиёзлар татбиқ этилмайди |
Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарори 26-банди. Имтиёзли хизматлар рўйхати ПҚ-2699-сон қарорга 35-иловада келтирилган |
Президентнинг 27.08.2010 йилдаги ПҚ-1396-сон қарори 10-банди билан Давлат геология қўмитаси, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» ОАЖ геология-разведка ишларини олиб бориш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлари бўйича олиб кириладиган ускуналар, материаллар, махсус транспорт воситалари, дастурий ҳамда техник воситалар, шунингдек уларнинг эҳтиёт қисмлари 2017 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилган
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 4-банди
|
Президентнинг 30.05.2011 йилдаги ПҚ-1533-сон қарори 9-бандига мувофиқ, 2011–2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастури доирасида Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган замонавий ўқув-лаборатория ва компьютер жиҳозлари, илмий-услубий адабиётлар 2016 йилнинг 31 декабригача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилган
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 31 декабригача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 5-банди
|
Президентнинг 26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарори 11-бандига мувофиқ, 2017 йил 1 январгача: ўқув-экспериментал Юқори технологиялар маркази – барча солиқларни, шунингдек ДМЖга мажбурий ажратмаларни тўлашдан; Марказнинг чет эллик ходимлари – ЖШДСни тўлашдан; Марказ – Ўзбекистон норезидентлари кўрсатадиган хизматлар бўйича ҚҚСни тўлашдан; Марказ биносини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш юзасидан қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари – ҚҚС ва ДМЖга мажбурий ажратмаларни тўлашдан; божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) – Марказ фаолияти учун Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича олиб кириладиган илмий-лаборатория жиҳозлари, адабиётлар, асбоблар, компьютерлар ва ташкилий техника, мультимедиа маҳсулотлари озод қилинган
|
Фақат қуйидагилар учун имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди: ўқув-экспериментал Марказ – барча солиқлар, шунингдек ДМЖга мажбурий ажратмаларни тўлашдан; Марказнинг чет эллик ходимлари – ЖШДСни тўлашдан озод қилиш кўринишида. Марказ учун (норезидентларнинг хизматлари бўйича ҚҚС, божхона тўловлари), шунингдек пудрат ташкилотлари учун (ҚҚС ва ДМЖга ажратмалар) бошқа имтиёзлар узайтирилмади. Тегишинча, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб улар бўйича солиқлар ва ажратмаларни белгиланган тартибда тўлаш лозим |
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 6-банди
|
Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарори 1-банди билан қуйидагилар 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб 5 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган: фойда ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини – ОАВ ва нашриётлар таҳририятлари ижтимоий-сиёсий ва болалар адабиётлари, имконияти чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни реализация қилишдан олинган фойда қисмида; Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни – таҳририятлар, нашриётлар ва босмахоналар ОАВ маҳсулотлари, китоб маҳсулотлари ва уларни кўпайтириш хизматларини реализация қилишдан олинган даромадлар қисмида; божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) – ОАВ таҳририятлари, нашриётлар, телекўрсатув ва радиоэшиттириш компаниялари ҳамда матбаа ташкилотлари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича олиб кирадиган, ОАВ маҳсулотлари ва китоб маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган қоғоз, матбаа материаллари ва ташувчилари, ускуналар |
1-бандда «беш йил» сўзлари «етти йил»га ўзгартирилди. Яъни имтиёзнинг амал қилиш муддати 2019 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 7-банди
|
Президентнинг 4.04.2012 йилдаги ПҚ-1736-сон қарори 3-банди билан Президентнинг 14.12.2006 йилдаги ПҚ-531-сон қарори билан «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖга берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб 5 йил муддатга узайтирилган. «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган: фойда, мол-мулк солиқлари, ер солиғи, ҚҚС, Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни; ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш учун рўйхат бўйича (2-илова) олиб кириладиган товарлар (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган) учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) |
3-бандда «беш йил» сўзлари «саккиз йил»га ўзгартирилди. Яъни имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 8-банди
|
Президентнинг 23.05.2013 йилдаги ПҚ-1971-сон қарори 9-банди билан чет тилларни ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар 2017 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинган
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 10-банди
|
Президентнинг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарори 4-бандига мувофиқ, Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчилар 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда: барча турдаги солиқлар ҳамда Республика йўл фондига, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технология ҳужжатлари, дастурий таъминот воситаларига бож тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинган
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 11-банди
|
ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарори 4-бандига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январигача: «JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ – республикада амал қилувчи барча солиқларни, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни тўлашдан; иловага мувофиқ рўйхат бўйича «JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ олиб кирадиган товарлар – божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган |
Имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача «JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ учун фақат фойда солиғи, ҚҚС, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар қисмида узайтирилди. Бошқа солиқлар бўйича «JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ 2017 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибда тўловчига айланади. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга узайтирилди |
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 20-банди
|
ВМнинг 22.07.2010 йилдаги 156-сон қарори 4-бандига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун олиб кириладиган, таркибида, шу жумладан, фоли кислотаси ҳам мавжуд бўлган 1-иловага киритилган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплекслари 2017 йил 1 январгача божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинган
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 22-банди
|
ВМнинг 26.02.2013 йилдаги 56-сон қарори 11-бандига мувофиқ, «Поп логистика маркази» УК 2017 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқларнинг барча турларини тўлашдан, ДМЖга мажбурий тўловлардан озод қилинган
|
Имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январигача узайтирилди
|
ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 28-банди
|
Янги вақтинчалик имтиёзлар (2017 йилнинг 1 январидан бошлаб)
|
||
|
2022 йилнинг 1 январигача «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «САР» авиакомпанияси солиқларнинг барча турлари ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинди
|
ПҚ-2699-сон қарорнинг 13-банди
|
Солиқ кодексининг моддаларига киритилган янги доимий имтиёзлар
|
||
Солиқ кодексининг 178-моддасида жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари рўйхати белгиланган. 13-банд бўйича бошқа даромадларга қуйидагилар киради: давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти. Мукофотга Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-бандига мувофиқ ЖШДС солинмайди |
Солиқ кодексининг 178-моддаси 13-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилди. Яъни 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар бошқа даромадлар деб тан олинади. Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилди. Яъни 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган нафақат пул мукофоти, балки совғаларга ҳам ЖШДС солинмайди |
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 11, 12-бандлари
|
Солиқ кодексининг 296-моддасида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база белгиланади. Фойда солиғи чегирилганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойда солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базадир. Бунда солиқ солинадиган база олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига ва ҳ.к. камайтирилади
|
Солиқ кодексининг 296-моддаси 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ солинадиган база Халқ банки томонидан ШЖБПҲдаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойда суммасига камайтирилишини белгиловчи хатбоши билан тўлдирилди
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 25-банди
|
Солиқ кодексининг 313, 317 ва 325-2-моддаларида тегишинча Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база белгиланади. Кўрсатилган моддаларнинг 3-қисмларида солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар, масалан, Солиқ кодексининг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар келтирилган
|
Солиқ кодексининг 313, 317 ва 325-2-моддалари 3-қисмлари хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ Халқ банки томонидан ШЖБПҲдаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад ДМЖга мажбурий ажратмалар солиш объекти сифатида қаралмайди
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 27, 28, 29-бандлари
|
Бекор қилинган имтиёзлар (2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб)
|
||
Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисмига мувофиқ, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20%дан ошмаслиги лозим. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади
|
Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисми чиқариб ташланди. Яъни 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кўрсатилган даромадларга солиқ солишнинг белгиланган шкаласидан келиб чиқиб умумий тартибда солиқ солинади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 13-банди, 5-моддаси
|
Солиқ кодексининг 290-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган. Бунда Солиқ кодексининг 290-моддаси 3-қисмида аниқлаштирилишича, Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзлар (солиқ солинмайдиган ер участкалари) ер солиғи тўловчилар бўлган жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилади
|
2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Солиқ кодексининг 290-моддасидан 3-қисм чиқариб ташланади. Шу сабабли илгари солиқ солинмаган ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объектларига айланади. Масалан, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги (кириш йўллари, суғориш ариқлари, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар), жамоа гаражларининг ерларидан ҳам 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ер солиғи тўланади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 23-банди, 5-моддаси
|
ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Солиқ тўловчилар ва солиқ солинадиган база
|
||
Нотижорат ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар (Солиқ кодексининг 126-моддаси), шунингдек қуйидаги бошқа даромадларни олганда фойда солиғини тўлаш мажбуриятлари юзага келган: биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан (Солиқ кодексининг 132-моддаси 3-қисми); дивидендлар ва фоизлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 3-қисми); роялти (Солиқ кодексининг 132-моддаси 3-қисми). Бошқа даромадларнинг қолган турларига солиқ солинмаган |
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Солиқ кодексининг 132-моддаси 3-қисми чиқариб ташланди, нотижорат ташкилотларининг бошқа даромадларига солиқ солишга доир қоидалар эса Солиқ кодексининг 126-моддасига ўтказилди. Бунда белгиланишича, қуйидаги бошқа даромадларга солиқ солинади: мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар (1.01.2017 йилдан); асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар (1.01.2017 йилдан); роялти; дивидендлар ва фоизлар. Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар солиқ солинадиган даромадлар рўйхатидан чиқариб ташланди |
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 7 ва 8-бандлари
|
Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, агар Кодексда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўловчининг даромади бўлади. Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси 2-қисми).
Солиқ кодексининг 135-моддаси 3-қисмига мувофиқ, мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади |
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб Солиқ кодексининг 135-моддаси 2-қисмига аниқлаштириш киритилди: мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар текин асосда олинаётганда, агар Солиқ кодекси 135-моддасининг 4-қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади. Яъни текин олинган ишлар ва хизматлар қиймати ҳам ҳужжатлар билан ёки баҳоловчининг ҳисоботи билан тасдиқланиши шарт. Солиқ кодексининг 135-моддаси 4 ва 5-қисмлар билан тўлдирилди. 4-қисмга мувофиқ, қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Яъни фақат 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб бундай қарз операциялари бўйича даромадни тан олиш ва унга солиқ солиш учун қонуний асос юзага келди. Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган 5-қисмда белгиланишича, Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисмининг қоидалари кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) нисбатан татбиқ этилмайди |
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 9-банди
|
Солиқ кодексининг 155-моддасида Ўзбекистон норезидентларининг доимий муассаса (ДМ) билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солиш тартиби белгиланган. Солиқ кодексининг 155-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикасининг норезидентига тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмасдан ёки халқаро шартномаларга мувофиқ пасайтирилган ставкада ушлаб қолган ҳолда даромадни тўлаш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади: республика солиқ органлари тасдиқлаган Ўзбекистон Республикасидаги солиқни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза – биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон норезидентига тегишли бўлган ва воситачилик, топшириқ шартномаси асосида норезидентнинг ўзи ёхуд резидент томонидан республика ҳудудида реализация қилинадиган товарларни реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича; мазкур шахснинг халқаро шартнома тузилган давлатдаги резидентлиги далилини тасдиқловчи чет давлатнинг ваколатли органи берган ҳужжат – даромадларнинг қолган барча турлари бўйича. 12–16-қисмларда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги аризани солиқ органларига тақдим этиш тартиби белгиланган |
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб киритилган ўзгартишларга мувофиқ, норезидентларга тўланадиган даромадларнинг барча турлари бўйича иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг қоидаларига мувофиқ фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қўллаш ёки ундан озод қилиш учун мазкур шахснинг Ўзбекистон халқаро шартномага эга бўлган давлатдаги резидентлиги далилини тасдиқловчи чет давлат ваколатли органи тақдим этган ҳужжат мавжуд бўлиши зарур. Солиқ органларига ариза тақдим этиш талаб этилмайди, тегишинча, Солиқ кодексининг 155-моддаси 14, 15 ва 16-қисмлари чиқариб ташланди
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 10-банди
|
Ставкалар
|
||
2016 йилги фойда солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 8-иловада белгиланган
|
Фойда солиғининг амалдаги ставкалари 2016 йил даражасида сақланган: базавий ставка – 7,5%; тижорат банклари учун – 15%; аукционлар ўтказишдан, концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун – 35%. Экспорт улушига боғлиқ ҳолда солиқ ставкасига тузатиш киритиш ҳам сақлаб қолинган. Уяли алоқа компаниялари учун базавий ставка (7,5%) рентабеллик 20%гача бўлганда қўлланади. Агар рентабеллик 20%дан ошса, солиқ ставкаси рентабелликнинг 20%лик даражасидан ошадиган фойда суммасининг 50%ини ташкил этади
|
2017 йилги фойда солиғи ставкалари ПҚ-2699-сон қарорга 8-иловада белгиланган
|
Солиқ бўйича имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да (4-бет) кўрсатилган
|
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)
БЎЙИЧА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Тўловчилар ва солиқ солинадиган оборот
|
||
Солиқ кодексининг 197-моддаси 2-қисми 2-хатбошисига мувофиқ, нотижорат ташкилотлари ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдилар, қуйидагилар бундан мустасно: тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари; шунингдек белгиланган иккита ҳолатда: Ўзбекистон норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун (Солиқ кодексининг 197-моддаси 1-қисми 2-банди) ва товарларни импорт қилишда (Солиқ кодексининг 197-моддаси 1-қисми 3-банди) |
Солиқ кодексининг 197-моддаси 2-қисми 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳолларда ҚҚС тўловчиси ҳисобланадилар: тадбиркорлик фаолияти доирасида ушбу фаолиятни амалга оширганда; агар республика норезидентлари бажарган (кўрсатган) ишлар, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, мазкур ишлар, хизматлар олинганда; товарларни импорт қилишда; Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 5-бандида (мол-мулкни оператив ижарага бериш) ва 6-бандида (интеллектуал мулк объектларига (ИМО) бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш) кўрсатилган оборотларни амалга оширганда. Яъни 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб оператив ижарадан ҳамда ИМОга бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан оборотларга ҚҚС солинади |
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 15-банди
|
Солиқ кодексининг 349-моддасида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи корхоналар тўлаши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар белгиланган
|
Солиқ кодексининг 349-моддасига қўшимча киритилди, унга кўра солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи корхоналар 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлашлари шарт
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 33-банди. ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради |
Ставка
|
||
ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-бандига мувофиқ, 2016 йилги ҚҚС ставкаси 20%ни ташкил этади
|
2017 йилда ҚҚС ставкаси 20% даражасида сақланган
|
ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди
|
Имтиёзлар
|
||
Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-бандига мувофиқ, тиббий (ветеринария) хизматлари (косметология хизматлари бундан мустасно), дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш оборотлари, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар ҚҚСдан озод этилган. Ушбу имтиёзни қўллаш мақсадида ветеринария хизматлари жумласига ҳайвонларни (чорва моллар, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар, асалариларни, ҳайвонот боғларидаги, тажрибахоналардаги ва бошқа шу кабилардаги жониворларни) касалликлардан муҳофаза қилиш ва уларни даволаш, ишлаб чиқариш ва аҳолининг яхши сифатли чорвачилик маҳсулотига бўлган эҳтиёжларини қондириш, одамларнинг ҳайвонларга ва инсонга хос касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал этиш тадбирлари киради
|
Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди 1 ва 3-хатбошилари янги таҳрирда тасдиқланди, уларга мувофиқ, тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни реализация қилиш оборотлари, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар ҚҚСдан озод этилди. Ушбу имтиёзни қўллаш мақсадида ветеринария хизматлари жумласига ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олиш ҳамда бу касалликларни тугатиш, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш, Ўзбекистон ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишини амалга ошириш, шунингдек республика ҳудудида ветеринар осойишталикни, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш киради
|
26.12.2016 йилдаги ЎРҚ-416-сон Қонуннинг 18-моддаси 3-банди
|
Имтиёзлардаги бошқа ўзгартиришлар «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да (4-бет) кўрсатилган
|
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Ставкалар
|
||
Ишлаб чиқариладиган, акциз солиғи солинадиган товарларга 2016 йилги акциз солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 13-1-иловада белгиланган
|
2017 йил учун қуйидаги ишлаб чиқариладиган товарларга акциз солиғи ставкалари оширилди: алкоголли маҳсулотларга 2016 йилги ставкаларга нисбатан 5–27%га; сигареталарга – 30%га.
Ўсимлик (пахта) ёғига акциз солиғи ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолди. Бунда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб: саломас ва «Ўзбекистон» ёғини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ўсимлик ёғига ҳам акциз солиғи солинади; техник мойга кислота сонидан қатъи назар акциз солиғи солинади. Заргарлик буюмлари, «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқарган автомобиллар, кумушдан ишланган ошхона анжомлари, нефть маҳсулотлари ва газга (табиий ва суюлтирилган) акциз солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди
|
Ишлаб чиқариладиган, акциз солиғи солинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари ПҚ-2699-сон қарорга 13-1-иловада белгиланган
|
ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Солиқ тўловчилар ва солиқ солинадиган база
|
||
Солиқ кодексининг 279-моддасига мувофиқ, нотижорат ташкилотлари ер солиғини тўловчилар ҳисобланмайди. Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари бўйича ер солиғини тўлайдилар
|
Солиқ кодексининг 279-моддаси 4-қисми 2-хатбошисига аниқлик киритилди: бунда нотижорат ташкилотлари томонидан Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди. Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари бўйича ер солиғини тўлашига доир бошқа қоидалар сақланиб қолди
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 21-банди
|
Ставкалар
|
||
2016 йилги ер солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 20-иловада белгиланган.
Ер солиғи ставкалари солиқ солиш объектига абсолют суммада белгиланган.
Шаҳарлар ва посёлкалардаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари зоналар бўйича табақалаштирилган. Минтақаларга боғлиқ ҳолда фақат солиқ солиш мақсадида қўлланадиган 2–4-зоналар белгиланган |
2017 йилги ер солиғи ставкалари 15%га индексацияланган, шаҳарлар (Тошкент шаҳридан ташқари) ва посёлкалардаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари бундан мустасно. Шаҳарлар (Тошкент шаҳридан ташқари) ва қўрғонларда ер солиғи ставкалари, зоналар бўйича табақалаштирилиши бекор қилинган ҳолда, ягона базавий ставка белгиланиши ҳисобига бирхиллаштирилди. Базавий ставка сифатида 2016 йилда 1-зона бўйича амал қилган ставка 5%га индексацияланган ҳолда қабул қилинди |
ПҚ-2699-сон қарорга 20-илова
|
2016 йилда Тошкент шаҳрида ер солиғининг энг кам ставкаси 19 837 500 сўмга тенг
|
2017 йилда Тошкент шаҳрида ер солиғининг энг кам ставкаси 22 813 125 сўмни ташкил этади
|
ПҚ-2699-сон қарорга 20-илова
|
Солиқни ҳисоблаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби
|
||
Кўп қаватли уйларда жойлашган нотурар жойлар бўйича ер солиғини ҳисоблаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган эди
|
Кўп қаватли уйлардаги нотурар жойлар бўйича ер солиғи қаватларнинг сонига бўлинган нотурар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади
|
ПҚ-2699-сон қарорга 20-иловага 8-изоҳ
|
Солиқ кодексининг 285-моддасида ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш тартиби белгиланган. Бунда йил мобайнида ЯСТни тўлашга ўтаётган корхоналар томонидан ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати белгиланмаган эди
|
Солиқ кодексининг 285-моддаси 5-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ, йил мобайнида ЯСТни тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар – микрофирмалар ва кичик корхоналар умумбелгиланган солиқлар улар томонидан тўланган давр учун ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини ЯСТни тўлашга ўтилаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 22-банди
|
Солиқ бўйича имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да (4-бет) кўрсатилган
|
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР УЧУН СОЛИҚЛАР ВА МАХСУС ТЎЛОВЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР
2016 йил
|
2017 йил
|
Изоҳлар
|
Тижоратбоп топилма бонуси
|
||
Солиқ кодексининг 254-моддаси 4-қисми 3-хатбошисида белгиланганидек, Товар бозорларида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилмаган ер қаъридан фойдаланувчилар тижоратбоп топилма бонуси бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаш учун фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қийматини халқаро биржада белгиланган биржа нархи бўйича, жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда эса ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган нарх бўйича белгилайдилар
|
Солиқ кодексининг 254-моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, тижоратбоп топилма бонусини ҳисоблаш мақсадида жаҳон бозорида нарх мавжуд бўлмаган тақдирда фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати белгиланган тартибда келишилган тегишли конни саноат йўсинида ўзлаштириш бўйича ТИАда назарда тутилган кавлаб олишнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиқиб, уни 20% оширган ҳолда белгиланади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 16-банди
|
Бонуснинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ваколатли давлат органи фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаган кундан эътиборан 25 кундан кечиктирмай тақдим этилади, уни тўлаш эса ваколатли давлат органи фойдали қазилмалар захираларининг кондан қазиб олинадиган ҳажмини тасдиқлаган кундан эътиборан 90 кундан кечиктирмай амалга оширилади (Солиқ кодексининг 254-моддаси 7 ва 8-қисмлари)
|
Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, бонуснинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уни тўлаш куни бир санадан – фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олинган кундан эътиборан ҳисобланади. Бунда бонус ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига лицензия олинган кундан эътиборан 25 кундан кечиктирмай тақдим этилади, 90 кундан кечиктирмай тўланади
|
ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 16-банди
|
Ставкалар
|
||
2016 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ПҚ-2455-сон қарорга
|
2017 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолди
|
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари
|
2016 йилги имзоланадиган бонус ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 16-1-иловада белгиланган
|
2017 йилги имзоланадиган бонус ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолди
|
Имзоланадиган бонус ставкалари
|
2016 йилги тижоратбоп топилма бонуси ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 16-2-иловада белгиланган
|
2017 йилги тижоратбоп топилма бонуси ставкаси 2016 йилги даражада сақланиб қолди
|
Тижоратбоп топилма бонуси ставкаси
|
2016 йилги қўшимча фойда солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 17-иловада белгиланган
|
2017 йилги қўшимча фойда солиғи ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолди
|
Қўшимча фойда солиғи ставкалари
|
Давоми бор.
«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар