Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 51 / Божхона

БЮД ўрнига кирим ордери

 

Ўзбекистон фуқароси шахсий (нотижорат) мақсадда 1 500 АҚШ доллари қийматидаги товарни олиб киряпти. Бунда божсиз олиб кириш нормасидан ошган қийматдан божхона тўловлари ундирилади. Бу ҳолда божхона юк декларациясини тўлдириш зарурми?

Тоҳир Ю.

 

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар1 ҳисобланади (БКнинг 155-моддаси).

Бундай товарлар божхона чегараси орқали соддалаштирилган тартибда ва БКнинг 23-бобида назарда тутилган имтиёзларни қўллаган ҳолда олиб ўтилади.

Соддалаштирилган тартиб (БКнинг 156-моддаси) қуйидагиларни назарда тутади:

товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари, шу жумладан, товарларнинг хавфсизлигига оид стандартларга ва талабларга мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қўлланилмаслиги;

товарнинг божхона юк декларацияси тўлдирилмайдиган божхона расмийлаштируви тартиби.

Ушбу тартиб эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Агар жисмоний шахс нотижорат мақсадларда транспорт воситасини олиб ўтмаса, юқорида тилга олинган қонунчилик нормаларига ва БКнинг ­163-моддасига мувофиқ божхона тўловлари2 товарларни декларациялашда божхона кирим ордери асосида жисмоний шахслар томонидан тўланади. Божхона органининг мансабдор шахси уни тўлдиради ва ушбу товарларга доир божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаради.

 

Саволга жавобни Божхона брокерлари уюшмаси тайёрлаган.

 


1Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

товарларнинг миқдори, бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади;

товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги, бунда айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб қаралади;

сафарнинг ҳолатлари, бунда сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги ҳисобга олинади (БКнинг 155-моддаси).

2Жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ортиқ бўлса, ортиқ қисмига нисбатан божхона тўловлари тўланади. Товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси қўлланилмаган ҳолда ундирилади, бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно (БКнинг 163-моддаси).

 

Прочитано: 1736 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика