Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 51 / Амалий бухгалтерия

Яроқсиз маҳсулот – ишлаб чиқаришга

 

Корхона шиша идишлар ишлаб чиқаради. Бунинг учун синган шиша (харид қилинадиган иккиламчи хом ашё), доломит, қум, содадан фойдаланилади. Тайёр маҳсулот 2810-ҳисобварақда ҳисобга олинади. Баъзан тайёр маҳсулот линиядан яроқсиз (ўз иккиламчи хом ашёмиз) бўлиб чиқади. Маҳсулот саралангандан кейин яроқсизи яна хом ашё сифатида берилади, унга такроран доломит, сода, қум қўшилади ва яна маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Яна қайта ишлашга (ишлаб чиқаришга) бериладиган ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотни қандай проводкалар билан тўғри акс эттириш мумкин?

Н.Красильникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Яроқсиз маҳсулот – технологик шартларни бузган ҳолда тайёрланган, белгиланган стандартлар талабларига жавоб бермайдиган, мавжуд нуқсонлари сабабли бевосита мақсадга кўра фойдаланиб бўлмайдиган маҳсулот.

Қисман (тузатиладиган) ёки тўлиқ (тузатилмайдиган) яроқсиз маҳсулот бўлиши мумкин.

Қисман яроқсиз бўлганда маҳсулотга қўшимча ишлов берилгандан кейин ундан бевосита мақсадга кўра фойдаланиш мумкин бўлади. Маҳсулотдан фойдаланиб бўлмаганда ва унга қўшимча ишлов бериш мақсадга номувофиқ бўлганда, бундай маҳсулот тўлиқ яроқсиз деб ҳисобланади.

Яроқсиз маҳсулотлар ҳисоби 2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварағида юритилади.

Келгусида асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланиш ёхуд сотиш мумкин бўлган тўлиқ яроқсиз маҳсулот 1090-«Бошқа материаллар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади.

Қайтариладиган чиқиндилар қиймати маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган моддий харажатлардан чегирилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.1.11-банди).

Сизнинг ҳолатда ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган, яроқсиз деб топилган шиша идиш тўлиқ (тузатилмайдиган) яроқсиз маҳсулот деб ҳисобланади. Ундан хом ашё сифатида такроран фойдаланилиши сабабли унинг қиймати эҳтимолий фойдаланиш нархида 1010-«Хом ашё ва материаллар» ёки 1090-«Бошқа материаллар» материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларига ҳисобдан чиқарилади.

 

Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттириш мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ишлаб чиқаришга хом ашё ва материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

1010-«Хом ашё ва материаллар»;

1090-«Бошқа материаллар»

Тузатилмайдиган яроқсиз маҳсулотдан йўқотишлар ҳисобдан чиқарилди

 

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

Узил-кесил яроқсиз маҳсулот ҳисобдан чиқарилди (эҳтимолий фойдаланиш нархида)

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»;

1090-«Бошқа материаллар»

2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар»

 

Ишлаб чиқаришга қайтариладиган чиқиндилар ҳисобдан чиқарилди (тузатилмайдиган яроқсиз маҳсулотдан ҳосил бўлган хом ашёдан такроран фойдаланиш)

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

1010-«Хом ашё ва материаллар»;

1090-«Бошқа материаллар»

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1850 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика