Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 51 / Солиқ солиш

Имтиёзни тўғри қўлланг

 

Бизнинг МЧЖ аҳолига тиббий хизматлар кўрсатади (ХХТУТ коди – 91514). ­ПФ-3923-сон Фармонга мувофиқ 1.01.2018 йилгача имтиёзга эгамиз. ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан бир нечта ҳомийлар кўмагида пластик жарроҳлар симпозиумини ташкиллаштириш ва ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Ҳисобрақамимизга ҳомийлик ёрдами кўринишида (меҳмонхона, зал ижараси, овқатланиш ва ҳ.к. ҳақини тўлаш учун) пул маблағлари келиб тушади.

1. Ҳомийлик ёрдами тиббиёт корхонаси учун даромад ҳисобланадими?

2. Агар ҳисобланса, ПФ-3923-сон Фармон бўйича имтиёз ушбу даромадларга татбиқ этиладими?

И.Исмоилова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, ҳомийлик ёрдами даромад ҳисобланади.

Корхонангиз учун ҳомийлик ёрдами – 9380-«Беғараз молиявий ёрдам» ҳисобварағи кредитида акс эттириладиган, текин олинган пул маблағлари тарзидаги даромад (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 400-банди). Келиб тушган пул маблағларини ҳомийлик ёрдами дея баҳолаш учун уни тақдим этиш шартларида унинг ўрнига муайян хизматлар кўрсатилишини назарда тутмаслик муҳимдир. Акс ҳолда келиб тушган маблағларни қўшимча фаолият туридан олинган даромад деб эътироф этиш хатари юзага келади.

 

2

Сиз Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармони бўйича фақат текин берилган ҳомийлик ёрдами тарзидаги даромадларга имтиёзларни қўллашингиз мумкин.

Текин олинган пул маблағлари корхонангизнинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди, ­135-моддаси).

2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган, бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилади (ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди).

Фармонга мувофиқ, умуман аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган корхона (тиббиёт муассасаси) бўйича имтиёзлар, бошқа даромадлар манбаидан қатъи назар, тақдим этилган. Тегишинча, бундай корхоналарнинг бошқа даромадларига ҳам солиқ солинмайди.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1666 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика