Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 24 / Солиқ солиш

Зарарлардан солиқ

 

Маҳсулот реализацияси 80 млн сўмни, унинг таннархи (материаллар ва хом ашёга харажатлар, ижара ҳақи, ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи ва ҳ.к.) эса 90 млн сўмни ташкил этди. Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи ЯСТни ҳисоблаш учун солиқ солинадиган база деб қабул қилинади.

Реализация билан таннарх ўртасидаги салбий фарқни бухгалтерия ҳисобида 9000-ҳисобварақларда акс эттириш мумкинми?

Р.Расулов,

бухгалтер.

– Молиявий натижаларни шакллантириш ва қўллаш тартиби Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) ҳамда бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари билан тартибга солинади.

Бухгалтерия ҳисобида молиявий натижаларни шакллантирадиган проводкалар 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

Харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулотга ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган сумма акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

80 млн сўм

 

Маҳсулот нақд пулга сотилди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

80 млн сўм

 

Сотилган тайёр маҳсулот таннархи акс эттирилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

90 млн сўм

 

Сотилган маҳсулот таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

90 млн сўм

 

Тайёр маҳсулотни сотишдан даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

80 млн сўм

 

 

Товарлар таннархидан паст баҳода сотилганда бухгалтерия ҳисобида юзага келган фарқ суммасига проводкаларни даромад сифатида акс эттирмаслик лозим, акс ҳолда фаолиятнинг молиявий натижасини бузиб кўрсатган бўласиз.

 

МИСОЛ. Таннархи 90 млн сўм бўлган маҳсулот 80 млн сўмга сотилди. Асосий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (9000) ҳисобварақ-фактуралар билан расман тасдиқланган, 80 млн сўмга тенг ҳақиқатдаги тушум акс эттирилади. Сотилган маҳсулотлар, товарлар, ишлар, хизматларнинг таннархини ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (9100) эса маҳсулот таннархига киритиладиган, 90 млн сўмни ташкил этган ҳақиқатдаги харажатлар акс эттирилади. Операциядан молиявий натижа – зарар 10 млн сўмни ташкил этди.

 

Солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан тушган тушум деганда, агар юридик шахс товарларни таннархидан паст баҳода реализация қилаётган бўлса, товарларнинг таннархи тушунилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Бунда юзага келган зарарлар Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова) 025-«Товарларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар» сатрида акс эттирилади.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика