Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 24 / Солиқ солиш

Ижарага олиш учун сотилса

 

Бино қурилишига маблағ олиш мақсадида ЯСТ тўловчи ташкилотимиз банк билан қайтариладиган лизинг шартномасини тузмоқчи. Лизинг объекти – ноишлаб чиқариш биноси. Қайтариладиган лизингнинг айниқса солиқ солиш қисмида амал қилиш механизмини тушунтириб берсангиз. Тушунишимизча, бир йўла 2 ҳужжат: кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаси ва лизинг шартномаси имзоланади. Агар кўчмас мулкни сотсак, қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани тайёрлаймиз. Солиқ оқибатлари ким учун юзага келади: фақат банк учунми ёки биз учун ҳамми?

Қайтариладиган лизинг бўйича операцияни амалга ошириш учун зарур 2 та шартнома тузилганидан кейин қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак? Қайтариладиган лизинг операцияларига қандай солиқ солинади?

Л.Юрьева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Қайтариладиган лизинг молиявий ижара шаклларидан бири ҳисобланади. Уни амалга оширишда лизинг олувчи ва сотувчи бир шахс бўлиб чиқади (Фуқаролик кодексининг 589-моддаси ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси).

Қайтариладиган лизинг мулкдор ўз мол-мулкини, масалан, банкка ёки лизинг компаниясига сотиши, сўнгра уни молиявий ижарага (лизингга) олиши билан ажралиб туради. Дастлабки мулкдор мол-мулкнинг тўлиқ қийматини олиб, пул маблағларидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фойдаланиши, бошқа зарур харажатларни қилиши мумкин.

Шуни эътиборга олиш лозимки, қайтариладиган лизинг лизинг шаклларидан бири ҳисобланади ва унинг учун ўзига хос солиқ солиш назарда тутилмаган. Уни амалга оширишда лизинг олувчида 2 та операция – мол-мулкнинг сотилиши ва унинг ўзи лизингга олиниши акс эттирилиши сабабли солиқ солиш ҳам уларнинг ҳар бирига нисбатан амалга оширилади.

Кўчмас мулкнинг сотилиши мол-мулк реализацияси ҳисобланади ва Солиқ кодексининг ­132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар таркибида унга Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ ЯСТ солинади. Солиқ кодексининг ­133-моддасига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир. Шу тариқа, лизинг олувчи-сотувчи кўчмас мулк реализациясидан олган даромадга унинг асосий турдаги фаолияти учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади.

Банк билан шартномага кўра кўчмас мулк лизингга олинганда лизинг олувчи корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди. У лизинг берувчига шартномада белгиланган, мол-мулк қиймати қоплами ва лизинг берувчининг фоизли даромадидан ташкил топувчи лизинг тўловларини тўлаши керак бўлади.    

Олди-сотди шартномаси ва лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни бериш операциялари бошланғич ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда белгиланган шаклдаги ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Мол-мулк банкка сотилганидан ва лизинг шартномаси имзоланганидан кейин харидор кўчмас мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра сотувчига беради.

Шуни эътиборга олиш лозимки, иккала битим – кўчмас мулкни сотиш ҳам, лизинг шартномасига кўра кейинчалик уни бериш ҳам ФКнинг 111-моддасига мувофиқ давлат ер кадастрида рўйхатдан ўтказилиши керак. Ушбу талабга риоя қилмаслик кўчмас мулкнинг олди-сотди ва лизинг шартномаларининг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради (ФКнинг 112-моддаси).

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш масалалари бўйича бўлими бошлиғи.

Прочитано: 1940 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика