Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 24 / Бизнинг лойиҳалар

Бухгалтер меҳнат ҳуқуқини билиши шартми?

 

«Norma» профессионал ривожланиш маркази «Солиқ ва божхона хабарлари»–«Налоговые и таможенные вести», «Норма маслаҳатчи»– «Норма» газеталари обуначилари ҳамда «Norma» АҚТ фойдаланувчилари учун «Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти» мавзусида семинар ўтказди.

Унда иштирок этган кадрлар хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, юристлар, иш юритувчилар, бош бухгалтерлар меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ўзларини қизиқтираётган саволларни Марказга олдиндан юбордилар. Бу эса тингловчилар уларга малакали жавоб олишлари учун семинар дастурини самарали шакллантириш имконини берди.

Семинарни очар экан, «Norma» маркази раҳбари Мўмин АШУРОВ шундай деди:

– Семинар меҳнат муносабатларини қонунчиликка мувофиқ ташкил этишни ўргатади. Уларнинг тўғри расмийлаштирилиши, ҳужжатлаштирилиши жуда муҳим. Зеро кадрлар бўйича мутахассиснинг нотўғри ҳаракатлари кишилар тақдирида салбий акс этиши, уларнинг мавқеига, пенсиялари ҳисоблаб ёзилишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Семинарни «Norma Online» МЧЖ етакчи эксперти, кадрлар ва юридик хизматлар ходимлари ва раҳбарлари учун мўлжалланган «Ходимлар бўйича менежернинг ён дафтари» китоби муаллифи Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб борди.

– Семинарларимиздан мақсад мутахассислар малакасини ошириш саналади, – дейди Абдусалом Абдувалиевич. – Биринчидан, биз кишиларга уларнинг тажриба ва билимларини мувофиқлаштиришда кўмак берамиз, иккинчидан, қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгартиришлар билан таништирамиз, ва, учинчидан, энг асосийси – уларни амалиётда қандай қўллаш кераклигини тушунтирамиз. Амалиётда шундай ҳолатлар кўплаб юзага келадики, ҳатто кадрлар бўйича тажрибали мутахассислар ҳам доим тўғри ечим топа олмайди. Шу сабабли семинаримизни иштирокчиларнинг саволлари асосида қурамиз. Бу кўпгина муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва уларни меҳнат қонунчилигига мувофиқ биргаликда мақбул тарзда ҳал этиш имконини беради.

 

Семинар ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар:

Евгения Пересипкина, «Italheat Group» МЧЖ бош бухгалтери:

– Мен «СБХ» газетаси обуначиси ва «Norma» маҳсулотлари фойдаланувчиси сифатида «Norma» профессионал ривожланиш марказининг таълим берувчи семинарлари ва курсларида бир неча бор қатнашганман. Таклиф этилган дастурлардан ўзим учун энг долзарбларини танлайман. Бу ерда мени қизиқтираётган саволларга экспертлардан батафсил жавоблар олиш ва ҳамкасбларим билан тажриба алмашиш имконига эгаман.

Яқиндан бери бухгалтерия ҳисоби билан бирга кадрлар ишини ҳам юритаяпман. Бу – мен учун бутунлай янги йўналиш. Шу сабабли семинарда ўзим учун кўп янгиликларни кашф этдим. Фикримча, кўп ҳолларда бухгалтерлар меҳнат қонунчилигига риоя этиш учун жавобгар бўлишлари сабабли келгусида ҳам уни фаол ўзлаштиришим зарур бўлса керак.

«Norma» марказига ва унинг ажойиб ўқитувчиларига профессионал ривожланишимда кўмак бераётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Семинарда олинган ахборот кадрлар бўйича масалаларни ҳал этишимда ёрдам беришига ишончим комил.

 

Лобар Ғофурова,

«Uzdigital TV» МЧЖнинг кадрлар бўлими бошлиғи:

– Йирик компанияда меҳнат муносабатлари билан шуғулланаётганимга бир йил ҳам бўлмади. Бугунги кунда бизда 115 нафар киши ишлайди, улар билан ишлаш юзасидан кўплаб саволларим йиғилиб қолган эди. Шу сабабли ушбу семинар мен учун фойдали, долзарб ва қизиқарлидир. Унда саволларимнинг кўпига батафсил, тушунарли ва малакали жавоб олдим. Ўйлашимча, кадрлар бошқаруви соҳасида энди иш бошлаган иштирокчилар учун бу семинар жуда фойдали бўлган бўлиши тайин. 

Инсон ресурслари билан бир киши, бухгалтерия билан эса бошқаси шуғулланиши керак деб ҳисоблайман. Зеро булар бутунлай бошқача, ўта сермеҳнат ва масъулиятли йўналиш саналади. Бироқ бу ерда семинарнинг кўпгина қатнашчилари ҳам бухгалтер, ҳам кадрлар бўйича мутахассис эканликларининг гувоҳи бўлдим. Эҳтимол, кичик корхоналарда шундай йўл тутса бўлар. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу семинар барчамиз учун фойдали бўлди.

Михаил ВИШНЯКОВ,

мухбиримиз.

Прочитано: 1810 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика