Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 24 / Воқеалар

Ангрен–Поп: йўллар бириктирилиб, илк поезд юрди

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ахборот хизмати хабар қилишича, 25 майда «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўл участкасида тарихий воқеа содир бўлди. «Қамчиқ» туннели ичидаги темир йўл линиясининг 11-километрида темир йўллар бириктирилди. Сўнгра улардан Ангрендан Попгача тест режимида дастлабки поезд ўтди.

 

 

Туннелдаги барча бурғилаш ишлари хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда бажарилганлиги эътиборга лойиқдир. Темир йўл полотносини эса малакали мутахассислар – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг темирйўлчилари ётқиздилар. Ҳозирда улар лойиҳани якунламоқдалар, муҳандислик жиҳатидан созлаш, йўлни электрлаштириш ишларини бажармоқдалар.

Шуни эслатиб ўтамизки, Президентнинг «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўл линияси қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (18.06.2013 йилдаги ПҚ-1985-сон) билан темирйўлчиларга 123,1 км темир йўл, шу жумладан 19,1 км туннель қуриш вазифаси топширилган эди. Юқорида қайд этганимиздек, «Қамчиқ» туннели хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда барпо этилган.

2015 йил августида янги темир йўл линиясининг 104 километрлик участкасида туннелнинг иккала томонидаги қурилиш ишлари якунланган эди. Барча зарур ер ишлари бажарилган, кўприклар ва сунъий иншоотлар кўтарилган, рельслар ётқизилган, электрлаштириш йўлга қўйилган, вокзаллар ва станциялар қурилган эди. Жорий йил февралида бурғилаш ишлари якунланиб, туннелнинг асосий қисмлари бириктирилди.

Ушбу улкан лойиҳа нафақат Марказий Осиё, балки МДҲ мамлакатлари учун ҳам ноёб саналади. Унинг амалга оширилганлиги мустақил Ўзбекистон тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилажак.

 

www.railway.uz

Прочитано: 2355 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика