Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 18 / Амалий бухгалтерия

Валюта – сизнинг капиталга

 

Хорижий корхона 2010 йилда АҚШ долларидаги устав капитали билан рўйхатдан ўтказилган эди. 2015 йилда муассис устав фондини оширишга қарор қилди. Чет эл валютасидаги устав фонди оширилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

В.Карачик,

ХК бош бухгалтери.

 

– Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 32-бандига мувофиқ, чет эл валютасида акс эттирилган устав капитали оширилганда бухгалтерия ҳисоби мақсадида устав капиталининг фақат оширилган қисми таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича миллий валютага қайта ҳисобланади. Муассиснинг қўшимча ҳиссаси ҳисобига устав капитали оширилиши таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига қўшимча ҳиссалар бўйича муассисларга бўлган қарзни акс эттириш учун 6600-ҳисобварақлар гуруҳида 6630-«Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича таъсисчиларга бўлган қарз» ҳисобварағини очиш мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш санасидаги ва ҳақиқатда устав капиталига улушларни киритиш санасидаги МБ курслари ўртасида вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағида акс эттирилади (Низомнинг 30-банди).

Худди шу шароитда вужудга келадиган салбий курс фарқи ­8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи» ҳисобварағининг дебетида устав капитали шаклланишида вужудга келган олдинги ижобий курс фарқи суммаси чегарасида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришдаги салбий курс фарқи суммасининг ижобий курс фарқи суммасидан ошган қисми молиявий фаолият бўйича харажатларга олиб борилади (Низомнинг 31-банди).

Устав капиталининг ҳажми ҳар ойда қайта баҳоланмайди (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган 22-сон БҲМС «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»). Агар устав фондига бадал киритилиши ва ўзгартиришларнинг рўйхатдан ўтказилиши турли даврларда амалга оширилса, 6630-ҳисобварақдаги қолдиқ қайта баҳоланади.

 

Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Операция

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма

 

МЧЖ устав капиталига ҳисса сифатида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк келиб тушди

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари»/бошқа мол-мулкни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

6630-«Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича таъсисчиларга бўлган қарз»

 

Киритиш санасидаги ЎзР МБ курси бўйича киритилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк суммасига

 

Устав капиталининг оширилиши рўйхатдан ўтказилган санада муассиснинг қўшимча ҳиссаси ҳисобига МЧЖ устав капитали оширилди

 

6630-«Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича таъсисчиларга бўлган қарз»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

Оширишни рўйхатдан ўтказиш санасидаги ЎзР МБ курси бўйича устав фондини ошириш суммасига

 

Устав фондини шакллантиришда (оширишда) ижобий курс фарқи акс эттирилди

 

6630-«Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича таъсисчиларга бўлган қарз»

 

8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи»

 

Устав фондини шакллантиришда (оширишда) ижобий курс фарқи суммасига

 

Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган олдинги ижобий курс фарқи суммаси чегарасида устав фондини шакллантиришдаги салбий курс фарқи акс эттирилди

 

8420-«Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи»

 

6630-«Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича таъсисчиларга бўлган қарз»

 

Қўшилган капитал ҳисобварақларида жамғарилган курс фарқи доирасидаги суммага

 

Устав фондини шакллантиришда вужудга келган қўшилган капитал ҳисобварақларидаги жамғарилган курс фарқидан ошувчи суммадаги устав фондини шакллантиришдаги салбий курс фарқи акс эттирилди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

 

6630-«Ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунга қадар устав капиталига киритиладиган мол-мулк бўйича таъсисчиларга бўлган қарз»

 

Қўшилган капитал ҳисобварақларида жамғарилган курс фарқидан ошувчи суммага

 

 

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2169 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика