Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 18 / Жавоб берамиз

Ходимлар сонини йил бўйича ҳисобланг

 

Хусусий корхонага ХХТУТ 80300 – лизинг хизматлари коди берилган. Лизинг хизматларини кўрсатиш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи кичик субъект учун ходимларнинг чегараланган сони 50 кишини ташкил қилади. Жорий йилнинг мартидан бошлаб корхона матбаачилик билан шуғуллана бошлади (ускуналар сотиб олинган, хона бор, лицензия олинган). Матбаа хизматлари билан шуғулланадиган кичик корхона учун ходимларнинг чегараланган сони – 100 киши. Ҳисоблашимизча, матбаачиликдан олинган даромадларимиз лизинг хизматлари кўрсатишдан олинган даромаддан анча кўп бўлади.

Лизинг билан шуғулланадиган ва матбаачилик фаолиятини режалаштирган корхона 50 нафардан ортиқ ходимни ишга қабул қилиши мумкинми ёки ХХТУТ коди ўзгаргунга қадар, бундан келиб чиқадиган барча оқибатлар билан бирга йирик корхоналар жумласига ўтмаслик учун ходимлар сонини 50 кишидан оширмаслuги керакми?

И.Бекназова,

ХК бош бухгалтери.

 

– Кичик тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган ходимларнинг чегараланган сонини белгилашда тегишли йил учун ҳақиқатдаги асосий фаолият турига мувофиқ келадиган ходимлар сони мезонига амал қилиш лозим.

Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра, корхонани кичик бизнесга киритиш учун ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сони мезонига риоя этиш лозим. Бунда ходимлар сони мезони корхонанинг асосий (соҳа) фаолият тури бўйича қабул қилинади. Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмида соф тушум улуши устунлик қиладиган юридик шахс фаолияти ана шундай фаолият тури ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Жорий йилда корхонангиз асосан матбаачилик билан шуғулланишни режалаштираётганлиги ва йил якунлари бўйича ушбу фаолият тури асосий (соҳа) фаолият тури бўлишига ишончингиз комиллиги боис сиз «Матбаа саноати» тармоғидаги кичик корхоналар учун белгиланган ходимларнинг 100 кишилик ўртача йиллик сонига амал қилишга ҳақлисиз (Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси, ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган).

Агар йил якунларига кўра матбаа саноати бўйича реализация қилишдан тушум реализациянинг умумий ҳажмида устун турмаса, яъни асосий фаолият тури сифатида бошқа фаолият тури белгиланса, сизда асосий турга айланган фаолият тури учун белгиланган ходимлар сони мезонига риоя этилмаганда корхона ДСИга йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тақдим этиш лозим бўлган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот йилидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади. Корхона ЯСТ тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун эса умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ юзасидан қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади (Солиқ кодексининг 351-моддаси).

Шу тариқа, мазкур пайтда берилган ХХТУТ кодидан қатъи назар, корхона ходимларининг ўртача йиллик сони 100 кишидан ошмайдиган ходимлар сонини ёллашингиз мумкин. Агар, албатта, йил якунлари бўйича матбаа саноати корхонангизнинг асосий фаолият тури бўлишига ишончингиз комил бўлса.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2188 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика