Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 18 / Солиқ солиш

Суюнчидан ЖШДС ушланмайди

 

Ходим фарзандли бўлди. ФҲДЁ бўлимининг маълумотномаси асосида унга ташкилот маблағлари ҳисобидан нафақа берилди. Берилган буюртманома асосида туман ижтимоий таъминот бўлими мазкур суммани қоплади.

Бола туғилганлиги учун бериладиган нафақага жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими?

С.Миразизова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Меҳнат кодексининг 287-моддасида бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланиши назарда тутилган. Уни тўлаш тартиби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Мазкур нафақа ота-онадан бирига ёки унинг ўрнини босувчи шахсга иш (хизмат, ўқиш) жойида тайинланади ва берилади. Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тайинланиши ва тўланиши учун ФҲДЁ бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномаси тақдим этилади.

Бундай нафақа суммаси бола туғилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 2 бараварини ташкил этади. У ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи билан бирга бир марта тўланади.

Бола туғилиши муносабати билан бериладиган нафақа бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди). Унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг 306-моддаси) солинмайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика