Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 18 / Божхона

Экспорт қилинадиган алкоголь маркаланмайди

 

Вино-ароқ маҳсулотларини экспорт қилишда қандай қилиб тўғри йўл тутиш кераклигини тушунтириб берсангиз. Харидор (мазкур ҳолда қозоғистонлик импортчи) экспорт қилинадиган товарни маркалаш учун Қозоғистон акциз маркаларини бизга жўнатиши зарурми? Агар зарур бўлса, уларни қандай расмийлаштириш керак – контракт бўйича ҳақ тўлаган ва божхонада расмийлаштирган ҳолда эркин муомалага чиқарибми ёки бу биз учун реэкспорт бўладими?

Декларант.

 

Давлат божхона қўмитаси мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

I. Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон Қарорига мувофиқ, алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига киради.

Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш ВМнинг «Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори (30.12.2005 йилдаги 285-сон) қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади.

II. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларига ҳамда спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 14.08.1996 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги 285-сон Қарори билан тасдиқланган) 3-банди, шунингдек Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (АВ томонидан 7.01.1999 йилда 589-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 19-бандида белгиланишича, республика ташқарисига экспорт қилинадиган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.

III. Сиз кўрсатган товарлар Экспорт қилиниши тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатига (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган) киритилмаган.

Шу билан бирга мазкур товар Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар рўйхатига (ВМнинг 30.12.2012 йилдаги «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 379-сон Қарори билан тасдиқланган) киритилган.

IV. Президентнинг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори (11.01.2006 йилдаги ПҚ-255-сон) билан истеъмол спирти, ликёр-ароқ ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК зиммасига юклатилди. Компания фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларидан бири ташқи ва ички бозорлар бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, корхоналарнинг янги турдаги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришига ва ташқи бозорларга олиб чиқишига кўмаклашиш ҳисобланади.

Шунингдек «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг (14.06.1991 йилдаги 285-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 77-II-сон Қонун таҳририда) 19-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Шу муносабат билан мазкур масалада белгиланган тартибда амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрларига риоя этиш мақсадга мувофиқдир.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, агар сиз мазкур жавобдан қониқмаган бўлсангиз, белгиланган тартибда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини мувофиқлаштирувчи «Ўзвиносаноат-холдинг»  холдинг компаниясига ёки ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи – ТИАИСВга, шунингдек суд ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа юқори турувчи органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Муталибжон СОЛИЕВ,

ЎзР Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари.

Прочитано: 2247 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика