Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 17 / Солиқ солиш

Бош пудратчи учун ЯСТ

 

Қурилиш ташкилоти буюртмачи билан шартнома тузади, ишларни бажариш учун эса ёрдамчи пудрат ташкилотини ёллайди. Бажарилган ишлар учун олинган барча ҳақ унга юборилади. Бош пудратчи учун ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база бўлиб нима ҳисобланади – буюртмачидан олинган барча даромад суммасими ёки фақат бош пудратчи кўрсатган хизматлар учун олинган суммами?

О.Ковалёва,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Фуқаролик кодексининг 634-моддасида пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар – ёрдамчи пудратчиларни жалб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади. Бироқ, агар пудрат шартномасида унинг шартномада белгиланган ишини шахсан бажариш мажбурияти назарда тутилмаган бўлса, бош пудратчи ёрдамчи пудратчиларни жалб эта олади.

Қурилиш пудрати шартномаси бўйича буюртмачининг пудратчига, бош пудратчининг ёрдамчи пудратчига бирор-бир хизматлар кўрсатиш имконияти ФКнинг 675-моддасида назарда тутилган. Умумқурилиш атамаларига кўра уларни бош пудратчининг хизматлари деб аташ қабул қилинган. Уларни кўрсатиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби пудрат шартномасида албатта белгиланиши керак.

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, ЯСТ солиш объекти бўлиб ялпи тушум ҳисобланади. Солиқ солиш мақсадида унинг таркибига товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушум ва Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар киради. Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари учун ўз кучлари билан бажарилган, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишларини реализация қилишдан тушум ана шундай деб ҳисобланади.

Сиз келтирган маълумотларга қараганда, ёрдамчи пудратчи буюртмачи билан шартномада назарда тутилган барча ишлар ҳажмини бажаради. Яъни ташкилотингиз – бош пудратчи ушбу шартнома бўйича ўз кучлари билан ҳеч қандай қурилиш ишларини бажармайди. Буюртмачи тасдиқлаган барча ишлар ҳажми ёрдамчи пудратчининг ўз кучлари билан бажарилган, у, тегишинча, ушбу ҳажмни ЯСТ бўйича ўзининг солиқ солинадиган базасига киритади. Бинобарин, бош пудрат ташкилотингизда мазкур ҳолда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база вужудга келмайди. Сиз учун реализация қилишдан ЯСТ солинадиган тушум бош пудратчининг ёрдамчи пудрат шартномаси шартларига мувофиқ ёрдамчи пудратчига кўрсатилган хизматлари бўлиши мумкин.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2465 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика