Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 17 / Солиқ солиш

Реклама савдони юриштиради

 

Ташкилот – кичик тадбиркорлик субъекти реклама-ахборот журналини чоп этади. Юридик ва жисмоний шахслар билан унда шартномавий нархларда реклама эълон қилишга шартномалар тузади.

Рекламани текинга эълон қилишга шартномалар тузиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, солиқ солиш мақсадида уни қандай баҳолаш керак?

Реклама объектларига алоқаси бўлмаган учинчи шахслар билан битта ташкилотнинг маҳсулоти, ишлари ва хизматлари рекламасига ҳақ тўлаш шартномаларини тузиш мумкинми?

Б.Муҳиддинов,

ХК бош бухгалтери.

 

Сизни бепул мақтайман

Ҳа, сиз текинга реклама хизматларини кўрсатиш шартномаларини тузишингиз мумкин.

ФКнинг 355-моддасига мувофиқ, шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланади. Агар қонун ҳужжатларидан, шартноманинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома ҳисобланади. Яъни қонун ҳужжатларида шартномани текинга тузишга йўл қўйилади.

Агар корхона умумбелгиланган солиқларнинг тўловчиси ҳисобланса, текинга хизматлар кўрсатиш унинг учун солиқ оқибатларини юзага келтиради. Солиқ кодексининг 130-моддасига мувофиқ, товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи ёки олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади.

Рекламага доир текинга кўрсатилган хизматлар бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаш учун ўз тарифларингиздан фойдаланишингиз ёки рекламани таннархи асосида баҳолашингиз мумкин.

ЯСТ тўловчилар учун солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби улар учун фақат бепул топширилган товарлар таннархи асосида ҳисобланган тушумга солиқ солиш назарда тутилган (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Буюртмачи сифатида мурожаат қилган бўлса...

Қонун ҳужжатларида реклама хизматлари кўрсатиш шартномаси бўйича реклама берувчилар (буюртмачилар) деб ҳисобланмайдиган шахсларнинг товарлари (ишлари, хизматлари) рекламасига чекловлар белгиланмаган.

«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг (25.12.1998 йилдаги 723-I-сон) 4-моддасига мувофиқ, «реклама берувчи – рекламани тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш учун унга буюртмачи бўлган шахс».

Яъни юридик ёхуд жисмоний шахс учинчи шахснинг товарлари (ишлари, хизматлари)ни реклама қилиш учун сизнинг ташкилотингиз билан тузилган шартномага кўра реклама буюртмачиси бўлиб чиқиши мумкин.

Бироқ шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, шартномада кўрсатилган реклама хизматлари буюртмачиси реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, хусусан, нотўғри реклама берганлик; реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз вақтида бажармаганлик; реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун жавобгарликка тортилади (Қонуннинг 29-моддаси).

Шуни ҳам инобатга олиш лозимки, фақат реклама буюртмачиси – шартнома тарафи ташкилотингизнинг реклама хизматларига ҳақ тўлаши мумкин. Акс ҳолда у Президентнинг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон) талабларига кўра тақиқланган учинчи шахслар учун ҳақ тўлаш деб талқин қилинади.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика