Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 17 / Божхона

«Қора олтин» васвасаси

 

Нефть ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари мамлакатимизнинг стратегик муҳим ресурслари ҳисобланади, шунинг учун уларни талон-торож қилиш давлатнинг иқтисодий салоҳиятига таҳдид солади. Бу каби маҳсулотларнинг божхона чегаралари орқали яширин равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудудда ноқонуний айланишининг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан бирга божхоначиларнинг ҳам хизматлари катта бўлмоқда.

 

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит ва кенг имкониятлар яратилаётганига қарамай, айрим «тадбиркорлар» осон пул топиш илинжида амалдаги тартибларни менсимай, солиқ ва божхона тўловларидан бўйин товлаб, турли найрангларга қўл уришмоқда.

● Тошкент вилояти «С.Наджимов» божхона пости орқали кириб келган фарғоналик Х.Содиқов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги юк автотранспорти мобил сканер қурилмаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда, автоуловга ясама бак ўрнатилгани фош бўлди. Ҳайдовчи йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, оғзаки сўров вақтида маълум қилмасдан, яширин равишда қўлбола бакда 1 080 литр дизель ёқилғисини ноқонуний равишда республикамизга олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

● Бухоролик божхоначилар жондорлик С.Жамолов бошқарувидаги «ГАЗ–5312» русумли ёқилғи ташиш автомашинасини олинган маълумотлар асосида текширишганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 900 литр дизель ёқилғиси ноқонуний равишда олиб кетилаётганини аниқлашди.

● Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Кармана туманида ҳаракатланаётган «Isuzu» юк автомашинаси тўхтатиб кўздан кечиришганда, унинг юкхонасида 3 150 литр бензин ёқилғиси ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги маълум бўлди. Аниқланишича, 7,2 млн сўмдан ортиқ қийматдаги нефть маҳсулотлари қоракўллик С.Жўраевга «тегишли» экан.

● Қорақалпоғистон Республикаси божхоначилари эса нақ нефть маҳсулотларининг яширин «омбори»ни фош қилишди. Хўжайли туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.Шамуратов 40 литр дизель ёқилғисини пуллаётган вақтда фош қилинди. Унинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 18,5 млн сўмдан ортиқ 5 300 литр дизель ёқилғиси ноқонуний равишда сақланаётганлиги маълум бўлди.

● Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда олиб борган тадбирлари давомида хазорасплик С.Зафаровга тегишли «Исузу» юк автомашинасида 4 500 литр, унинг тумандоши М.Азимов бошқарувидаги шу русумли юк автомашинасида эса 6 610 литр ноқонуний дизель ёқилғилари борлиги аниқланди.

● Ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида хазорасплик Р.Олимов ҳам «DAF» русумли юк автомобилида 144 дона темир ва елим идишларга жойлаштирилган 31 350 литрдан ортиқ, қиймати 65 млн сўмлик бензин ёқилғисига тегишли биронта ҳужжатни тақдим қила олмади...

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 2200 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика