Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 17 / Божхона

Брокер – ишончли ҳамкор

 

Тошкент вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар учун божхона соҳасига доир қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, хусусан, янги таҳрирдаги Божхона кодекси билан амалга киритилган янги нормаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

 

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Д.Раҳимджанов республикамиз ҳудудида самарали божхона назоратини йўлга қўйиш, товар айирбошлашни тартибга солиш, иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантириш ва ички бозорни ҳимоялаш борасида божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни асосий ёрдамчи тузилма сифатида эътироф этди ҳамда бу каби учрашувлар уларнинг фаолиятига баҳо бериш ва рағбатлантириш имконини беришини қайд этди.

Дарҳақиқат, божхона брокерларини ТИФ иштирокчилари ва божхона органлари ўртасидаги ўзига хос кўприкка қиёслаш мумкин. Айнан божхона брокерлари иккала томон муносабатларининг ривожланишида катта роль ўйнайди.

Ўзбекистонда божхона брокерлари фаолиятининг вужудга келиши 1994 йил 1 январдан эътиборан мамлакатимиз бўйлаб божхона юк декларациясида давлат чегараларини кесиб ўтаётган барча товарларни мажбурий декларациялаш тартибининг жорий этилиши билан чамбарчас боғлиқдир. Сабаби мазкур тартиб ҳозирги божхона амалиёти учун асос бўлиб қолган бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этар эди. Шулардан бири сифатида товарларни шартнома асосида декларациялаш ҳуқуқига эга бўлган божхона брокерлари ва тегишли таълимдан ўтиб, декларациялаш ишига рухсат этилган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фаолияти жорий этилди.

Ўтган давр мобайнида божхона брокерлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фаолияти бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида мустаҳкамланди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (янги таҳрири) алоҳида ўрин тутади.

Кодекснинг VII бўлими «Декларант, божхона брокери ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис» деб номланиб, 3 та боб ва 15 та моддадан ташкил топган. Унда декларант, божхона брокери ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга қўйиладиган талаблар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, божхона брокери фаолияти, мазкур фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаб ва шартлари, зарурий ҳужжатлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби ва бошқа масалалар батафсил ёритилган.

Таъкидлаш жоизки, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг божхона қонунчилигини мукаммал билиши, мазкур соҳада янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда тўғри қўллай олиши, шубҳасизки, ТИФ қатнашчиларининг ишини енгиллаштиришга, божхона тизимида хато ва камчиликларнинг камайишига, божхона тўловларининг тўғри ва тўлиқ ундирилишига олиб келади.

Шу сабабли божхона юк декларацияларини тўлдириш жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида божхона брокерлари томонидан ўз мажбуриятларининг тўла бажарилишини таъминлаш, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозир Тошкент вилоятида юздан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар фаолият кўрсатиб келмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг 1 чорагида 9,9 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари тўлдирилиб, божхона органларига тақдим қилинган.

 

Тадбир якунида давлат бюджетига божхона тўловларининг ундирилишида божхона органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган бир гуруҳ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Суратда: рағбатлантирилган мутахассислар Равшан Юсупов ва Учқун Халилов.

Прочитано: 2485 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика