Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 17 / Эслатиб ўтамиз!

Аудитга – яна 4 кун

 

Мажбурий аудит қилинадиган барча ташкилотлар 2016 йил 1 майга қадар 2015 йил учун молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ўтказишлари керак. У якунлангандан кейин 15 кун мобайнида текширилган ташкилот рўйхатдан ўтказилган жойидаги солиқ органига аудиторлик хулосасининг тасдиқланган нусхасини тақдим этади.

 

Мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудит

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклда амалга оширилади. Мажбурий текширув ўтказиш зарурати қонун ҳужжатлари билан белгиланган. Қолган барча ҳолларда текширув ташаббус тарзида ўтказилган деб ҳисобланади.

Аудит (мажбурий ва ташаббус тарзидаги) натижаларига асосан мижозга аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси берилади. Ҳисобот корхона мулкдорлари ва раҳбарияти учун мўлжалланган. Агар аудиторлик текшируви назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, топшириғига биноан аудиторлик текшируви ўтказилаётган шахсга ҳам аудиторлик ҳисоботи тақдим этилади.

Аудиторлик ҳисоботидаги барча ахборот махфий ҳисобланади. Хусусан, солиқ органлари текширув пайтида танишиш учун уни талаб қилишга ҳақли эмаслар. Аудиторлик хулосасидан эса хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларнинг ҳаммаси фойдалана олади. Унда фақат ташкилотнинг молиявий ҳисоботи тўғри ёки тўғри эмаслиги ҳақидаги аудиторнинг фикри ифодаланади.

 

Аудит кимлар учун мажбурий

Акциядорлик жамиятлари, банклар, кредит ва суғурта ташкилотлари, бюджетдан ташқари, инвестиция, хайрия ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг бошқарувчи компаниялари, устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг унитар корхоналари, фонд ва товар биржалари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак.

 

Аудитни ким ўтказиши мумкин

Аудитни тегишли лицензияга эга бўлган ташкилотлар ўтказа оладилар. Лицензиялар 3 турда бўлади:

● ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказишга;

● ташаббус тарзидаги ва банклар, суғурта ташкилотлари ва акциядорлик жамиятларидан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларда мажбурий ­аудиторлик текширувини ўтказишга;

● барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текширувини ўтказишга.

Аудиторлик ташкилоти устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда аудитни ўтказиши учун Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 28.03.2007 йилда 1668-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси тасдиқлайдиган махсус рўйхатга киритилган бўлиши керак.

Аудиторлик ташкилотининг сертификатланган ходими аудиторлик хулосасини имзолашга ҳақли. Сертификатлар аудиторларга 5 йилга берилади. Шу боис хулоса бериш санасида аудиторлик сертификатининг ҳақиқийлигини текшириш лозим. Аудиторнинг имзосидан ташқари, ҳисоботда ҳам, хулосада ҳам аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзоси бўлиши шарт.

 

Мажбурий аудитни ўтказмаганлик учун жавобгарлик

Мажбурий аудитни ўтказиш тўғрисидаги талабни бузиш Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 22.09.2000 йилдаги 365-сон Қарорига 2-илова) мувофиқ хўжалик юритувчи субъектга ушбу субъект ялпи тушумининг ҳажмига боғлиқ ҳолда энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари учун аудитни ўтказишдан бош тортиш маъмурий жавобгарлик – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 179-1-моддаси).

 

Аудиторнинг жавобгарлиги

Ўзининг профессионал фаолияти натижалари учун аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ­8-моддасида назарда тутилган. Унинг қоидаларига кўра, аудиторлик ташкилотлари хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга ва (ёки) аудиторлик текширувининг буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши шарт. Бунда мазкур Қонунда зарар деганда нима тушунилиши белгиланмаган.

Айтайлик, сиз билан аудитор ишлади, ўз ҳақини олди ва ижобий аудиторлик хулосасини берди. Унинг ортидан режали текширув ўтказилди, ҳуқуқбузарликлар аниқланди, солиқлар қўшимча ҳисобланди ва жарима солинди. Ушбу ҳолда зарар деб нимани тушуниш керак? Кўпгина корхоналарнинг раҳбарлари аудитордан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва жарималар суммасини ундириб олиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Бироқ бунда қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олиш керак:

биринчидан, қўшимча ҳисобланган солиқлар – зарар эмас, балки корхонанинг харажати бўлиб, корхонанинг ўзи томонидан ҳисобланмаган ва тўланмаган бўлади. Аудитор хатони топмаган, бироқ бу ҳол солиқни тўлаш мажбуриятини унинг зиммасига юклаш мумкинлигини билдирмайди;

иккинчидан, одатда аудитор текширувни танлаб ўтказади. Аудиторлик фаолияти миллий стандартларига мувофиқ у хатоларни аниқламасликнинг аудиторлик таваккалчилиги даражаси ва унинг муҳимлигини белгилаш ҳуқуқига эга. Муҳимлик – энг кўп йўл қўйиш мумкин бўлган хато миқдори бўлиб, бунда мижознинг молиявий ҳисоботи ишончли деб ҳисобланади. Муҳимликнинг ушбу даражаси доирасида аудитор мижоз ва қонун олдида жавобгар бўлмайди. Аудитор одатда ўз мижозини муҳимлик ва таваккалчилик даражаси ҳақида хабардор қилади.

Шу сабабли аудитор корхона учун зарар келтирган муҳим хатоларни аниқламагандагина уни жавобгарликка тортиш мумкин. Мазкур зарарни эса суд аниқлаб беради.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика