Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 12 / Божхона

Кучли ижтимоий ҳимоя омили

 

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни бундан қарийб йигирма уч йил бурун – 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, у меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқаролар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган асосий ҳужжатлардан бўлди.

 

Лекин ислоҳотларнинг бугунги босқичи, яъни ҳозирги бозор иқтисодиёти ва демократик янгиланишларнинг чуқурлаштирилиши, иқтисодиётнинг либераллаштирилиши, ижтимоий шерикчиликнинг мустаҳкамланиши, мамлакатда меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши янги қонун ҳужжати қабул қилинишини тақозо этар эди.

Шу мақсадда янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Март ойининг бошида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар муҳокамасидан ўтди.

Қонун лойиҳасини тайёрлашда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенция ва тавсиялари, 20 дан зиёд хорижий давлатларнинг, шу жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Корея, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатлари ўрганилди.

Шунингдек республика Меҳнат вазирлиги томонидан ушбу қонун лойиҳасини тайёрлашда вазирлик ва тармоқ идораларининг, йирик саноат корхоналарининг, кенг жамоатчиликнинг таклифлари инобатга олинди.

Ҳужжатда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган бўлиб, унга киритилган нормалар давлат органлари томонидан қонун талабларини бажаришда ҳар хил аралашувлар ва коррупциянинг олдини олиш, тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва ишловчи ходимлар меҳнат шароитларини доимий равишда яхшилашга, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилди.

Қонун лойиҳасида жамоавий ҳимоя воситалари, зарарли ва ноқулай чиқариш омиллари, иш ўринлари, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, касб касалликлари, меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатда майиб бўлиш, хавфли ишлаб чиқариш омиллари, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилди.

Шунингдек янги таҳрирдаги қонунда:

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича республика, тармоқ ва ҳудудлар даражасида давлат органларининг вазифалари белгиланди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини ошириш;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишга имконияти етмайдиган кичик корхоналарда бу каби вазифаларга аутсорсинг асосида профессионал иштирокчиларни (тадбиркорлар) жалб қилиш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари олдини олиш ҳамда уларни камайтириш ташкилотнинг иқтисодий ҳолати ривожланишига сабаб бўлишини ҳисобга олган ҳолда иш берувчиларнинг меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ишларига рағбатини ошириш ва бу соҳани бошқариш тизимини аудит қилиш;

ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахслар ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларини белгилаш назарда тутилди.

Бундан ташқари ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бажаришга доир масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриб бориш белгиланди.

Нозим ХОЛМУРОДОВ,

Меҳнат вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 2478 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика