Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 12 / Амалий бухгалтерия

Зарар ҳисобига қўшиб юбориш

 

2015 йилда 2 та ташкилот қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил қилинди.

Ташкилотни қайта ташкил этишдан кўрилган зарар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) қайси сатрида акс эттирилади?

А.Нурмуҳамедова,

бош бухгалтер.

 

– Корхонани қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш тартиби 23-сон БҲМСда (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Унга мувофиқ қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этилган корхонанинг янги устав фондини шакллантиришга оид масалалар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартнома ва унда назарда тутилган муассисларнинг қарорлари билан тартибга солинади.

23-сон БҲМСнинг 31-бандига мувофиқ қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар (2-сон шакл) миқдорий кўрсаткичларини қўшиш қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг дастлабки молиявий ҳисоботида амалга оширилмайди. Қайта ташкил этилган корхоналардан бирининг балансида акс эттирилган зарар дастлабки ҳисоботни шакллантиришда қайта ташкил этилгандан кейин рўйхатдан ўтказилган янги корхонанинг балансида (1-сон шакл) акс эттирилади.

23-сон БҲМСнинг 34-бандида агар қўшиб юбориш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган устав капиталининг миқдори вужудга келган корхонанинг соф активлари қийматига мос келмаган бўлса, дастлабки бухгалтерия баланси «Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлимининг кўрсаткичлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:

агар қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш натижасида вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кам бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Узоқ муддатли активлар» бўлимида «Номоддий активлар» миқдорий кўрсаткичи билан гудвилл тарзида;

агар вужудга келган корхонанинг соф активлари қиймати устав капитали миқдоридан кўп бўлиб қолса, ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида.

Сизнинг ҳолатингизда қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг бирида зарар юзага келганлиги сабабли соф активлар суммаси қўшиб юбориш шартномасида белгиланган устав фондидан кам бўлиши мумкин.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, ­23-сон БҲМСнинг 7-бандига мувофиқ қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш учун муассислар қарорида ҳисобот даврида ва ўтган йилларда олинган соф фойдани акциядорлардан акцияларни сотиб олишга (харид қилишга) йўналтириш (тақсимлаш), шартли ва кафолатланган мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш (оқибатларни баҳолаган ҳолда тан олиш) ва бошқалар назарда тутилиши лозим.

Корхоналар қўшиб юборилганда устав фонди ва молиявий натижалар кирим балансида қандай акс эттирилишини мисолда кўриб чиқамиз.

 

«Хусусий маблағларнинг манбалари» бўлими бўйича ҳисобот кўрсаткичлари

 

А компанияси

 

Б компанияси

 

Устав фонди

 

80 000 минг сўм

 

50 000 минг сўм

 

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)

 

20 000 минг сўм

 

(10 000 минг сўм)

 

Жами

 

100 000 минг сўм

 

40 000 минг сўм

 

 

Фараз қилайлик, қўшиб юбориш шартномасида янги корхонанинг 150 000 минг сўм миқдоридаги устав фонди назарда тутилган. Компанияларнинг соф активлари суммаси кам бўлганлиги боис А компаниясининг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига уни ошириш мумкин. Қайта ташкил этилгандан кейин вужудга келган янги корхона учун дастлабки молиявий ҳисобот кўрсаткичлари қуйидагича бўлади:

 

Номоддий активлар (гудвилл)

 

10 000 минг сўм (150 000 минг сўм – маълум қилинган устав фонди айирув 140 000 минг сўм – қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг соф активлари)

 

Устав фонди

 

150 000 минг сўм

 

 

Шу тариқа, агар қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этилган компанияларнинг бирида қопланмаган зарар мавжуд бўлса, қўшиб юбориш шартномасида белгиланган устав фонди ва соф активлар ўртасида юзага келган манфий фарқ дастлабки молиявий ҳисоботда гудвилл тарзида акс эттирилади.

Гудвилл номоддий актив сифатида эътироф этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган давр мобайнида амортизация ажратмалари орқали ҳисобдан чиқарилади.

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Norma Online» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоби ва
солиқ солиш масалалари бўйича бўлим бошлиғи.

Прочитано: 2377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика