Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 12 / Солиқ солиш

Пенсионер дам олади, автомобиль эса ишлайди

 

Такси хизматлари кўрсатадиган фирма менга, ишламайдиган пенсионерга енгил автомобилимни (двигатель қуввати – 110 от кучи) унга ижарага беришни таклиф қиляпти.

Ушбу ҳолда фирма билан шартнома тузиш ва уни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш керакми? Ижара ҳақи пенсиям миқдорига таъсир кўрсатадими?

Автотранспорт ижараси учун тўловнинг энг кўп ва энг кам ставкалари мавжудми? Ундан даромад солиғи ва суғурта бадаллари ушлаб қолинадими? Ижарадан олинган даромадни декларациялашим керакми? Агар керак бўлса, қачон ва қандай қилиб?

В.Куприянов.

Тошкент шаҳри.

 

– Агар сиз автомобилни ижарага бермоқчи бўлсангиз, шартномани ёзма шаклда тузиш шарт, у нотариусда тасдиқланган бўлиши лозим (Фуқаролик кодексининг 565-моддаси; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон Қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом). Шартномангизни солиқ органларида ҳисобга қўйиш (рўйхатдан ўтказиш) керак эмас.

Ижарадан олинган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) энг кам ставкада (2016 йилда – 7,5%) ушлаб қолинади. Шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасига солиқ солинади, бироқ у ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан энг кам бўлмаслиги керак. Бунинг маъноси шуки, шартномада кўрсатилган ижара ҳақи суммаси исталган суммада бўлиши мумкин, у ижарачи билан келишиб белгиланади. Бироқ солиқ солиш мақсадида ижара ҳақининг энг кам суммаси қўлланади, айни ундан, агар шартномадаги ижара ҳақи камроқ бўлган тақдирда, солиқ ҳисобланади. Агар ижара ҳақи энг кам ижара ҳақидан кўп бўлса, солиқ ҳақиқатдаги суммадан ушланади. 2016 йилда енгил автомобиль учун ижара тўловининг энг кам ставкаси ойига 220 000 сўмни ташкил қилади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ­ПҚ-2455-сон Қарорига 26-илова).

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан автомобилни ижарага олади. Шартномада ижара тўлови ойига 200 минг сўм қилиб белгиланган. У энг кам ставкадан (220 минг сўм) кам. Шу сабабли солиқ 220 минг сўмдан ҳисобланади ва ойига 16,5 минг сўмни (220 х 7,5%) ташкил этади. Жисмоний шахсга 183,5 минг сўм (200 – 16,5) тўланади.

 

Ижарачи фирма даромад тўлаш манбаи сифатида ижара ҳақи суммасидан ЖШДС ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Мазкур даромадлар бўйича ДСИга декларация тақдим этишингиз керак эмас.

Фуқароларнинг суғурта бадалларига келсак, улар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар деб эътироф этиладиган даромадлардангина ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 172–175-моддаларига қаранг). Ижара ҳақи бундай даромадларга кирмайди, у мулкий даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 3-қисми) ва, тегишинча, унга фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

Пенсия миқдори ишлайдиган пенсионерларда 50%га камаяди (бундан шахсларнинг айрим тоифалари мустасно). Сиз ишламайсиз, ижарадан даромад олишингиз эса меҳнат ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича иш бажаришингиз билан боғлиқ эмаслиги боис пенсияни сиз тўлиқ миқдорда оласиз.

 

Людмила ВОЛОСНОВА,

«Norma Ekspert» мутахассиси.

Прочитано: 2107 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика