Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 12 / Солиқ солиш

Чипталар ҳам, автоматлар ҳам – тижорат

 

Жамоат ташкилоти ҳисобланадиган маданий-ижодий марказимиз Тошкентда спектакллар қўйиш билан шуғулланади. Театрга келадиган томошабинлардан ташқари, спектаклларга болалар уйларидан болалар текинга таклиф қилинади. Бизда фойда вужудга келмайди. Чипталарни сотишдан тижорат мақсадини кўзламаймиз, чунки уларни сотишдан олинган бутун тушум харажатларни қоплаш ва театрни сақлаб туришга йўналтирилади. Ташкилот ўзини ўзи молиялашни таъминлаш учун болалар ўйин автоматларини ўрнатишни мўлжаллаяпман.

Маданий-ижодий марказ болалар ўйин автоматларини ишлатишдан олинган тушумдан қандай солиқларни тўлаши керак?

Н.Қурбонова,

бош бухгалтер.

 

– Маданий-ижодий марказ фаолияти Фуқаролик кодекси (73–78-моддалар), «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун (14.04.1999 йилдаги 763-I-сон) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ННТнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли: жамоат бирлашмаси, жамоат фонди ва шу кабиларга боғлиқ ҳолда тартибга солинади.

Қонуннинг 31-моддасига кўра, ННТ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Шу сабабли маданий-ижодий марказ пулли асосда маданий тадбирлар, семинарлар ўтказиш, ижодий кечалар ва концертлар ташкил этиш, шунингдек, агар уставда назарда тутилган бўлса, бўш ётган хоналарни ижарага беришга ҳақлидир.

Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 10-бандига кўра, нотижорат ташкилотлари томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва уни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар ташкилот даромадлари сифатида қаралмайди. Бадаллар, ҳомийлик ёрдами, бир марталик мақсадли йиғимлар даромад ҳисобланмайди, шу сабабли улардан солиқ тўланмайди. Шунингдек нотижорат ташкилотларида Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди, бундан биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадлар, дивидендлар, фоизлар ва роялтилар мустасно. Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар ва роялти жами даромадларга киритилади ва унга юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ солинади.

Театрингизда чипталар сотилиши, солиқ органларининг фикрича, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши, демак, пулли хизматлар тақдим этилиши, иқтисодий наф олинишидан далолат беради. Бу ҳол эса маблағлар мақсадли йўналтирилиши, яъни театрни сақлаб туришга сарфланиши ва муассислар ўртасида тақсимланмаслигига боғлиқ эмас. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида ННТ умумбелгиланган солиқларни тўловчига айланади. У ЯСТ тўлаш ҳуқуқига эга эмас, чунки ХХТУТ коди бўйича Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) кирмайди.

Энди болалар ўйин автоматларидан фойдаланишдан олинган тушумга солиқ солишга келсак. Айрим фаолият турларини (болалар ўйин автоматлари, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш) амалга оширадиган юридик шахслар қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Уларга солиқ солиш мазкур фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда малга оширилади (Солиқ кодексининг 370-моддаси). Фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган солиқ тўловчилар фаолиятнинг қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган қисмига доир солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас (Солиқ кодексининг 371-моддаси). Демак, ўйин автоматларидан фойдаланишдан олинган даромадлардан сиз қатъий белгиланган солиқ тўлайсиз, у 2016 йили Тошкент шаҳрида физик кўрсаткичнинг 1 бирлигига ойига ЭКИҲнинг 3 бараварини ташкил қилади (ЭКИҲ 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра олинади ва йил мобайнида қайта кўриб чиқилмайди) (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига ­11-илова). Сиз ҳар бир ўйин автоматидан ойига 390 720 сўм (130 240 х 3) тўлашингиз керак бўлади.

Қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини (чипта сотиш) амалга оширувчи юридик шахслар улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган солиқларни тўлашлари шарт (Солиқ кодексининг ­371-моддаси).

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика