Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 12 / Солиқ солиш

Бир ўзингиз эгалик қилинг

 

МЧЖ икки нафар жисмоний шахс томонидан таъсис этилган. Улардан бирининг улуши 3,33%ни ташкил этади, у улушни бошқа муассисга сотмоқчи. Бир жисмоний шахс томонидан устав фондидаги улуш бошқа шахсга сотилганда ва у бепул берилганда солиқ солишнинг тартиби қандай бўлади?

Н.Бекмуродова,

МЧЖ директори.

 

– Солиқ кодексининг 22-моддасида белгиланишича, эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш мумкин бўлган бошқа моддий ва номоддий объектлар жумласидаги улушлар (пай, ҳиссалар) мол-мулкдир.

 

Жисмоний шахслар томонидан улуш олди-сотдиси

Жисмоний шахсга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад унинг мулкий даромадлари таркибига киритилади, улар ўз навбатида жами даромад таркибига меҳнат ҳақи бўйича даромадлар билан баробар киритилади. Бунда мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мазкур реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади. Олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, реализация қилинган мол-мулкнинг бутун қиймати даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди).

Агар улушни реализация қилиш МЧЖ устав капиталидаги улушни олиш (шакллантириш) қийматидан паст ёки унга тенг қийматда амалга оширилса, сотувчи жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад мавжуд бўлмайди.

Агар сотувчи муассис МЧЖ устав фондини бирламчи шакллантириш чоғида муассислар таркибига кирса, таъсис шартномаси, устав, мол-мулкни ҳисса сифатида киритишга доир ҳужжатлар улуш қийматини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади. Агар МЧЖдаги улуш илгарироқ бошқа шахсдан сотиб олинган бўлса, уни олиш қиймати олди-сотди шартномаси ва мазкур битим бўйича ҳақ тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Агар мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад барибир вужудга келса, жисмоний шахс белгиланган муддатларда декларация тақдим этиши шарт, чунки:

мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради (Солиқ кодексининг 189-моддаси);

даромадлар тўғрисидаги декларация асосида даромад олувчи солиқ тўловчилар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этадилар (Солиқ кодексининг 192-моддаси).

 

Улушнинг текинга берилиши

Жисмоний шахслардан текинга олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар жисмоний шахснинг бошқа даромади таркибига киритилади. Уларга энг кам ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси). 2016 йилда у 7,5%ни ташкил этади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ­ПҚ-2455-сон Қарори).

Кўрсатилган даромадлар Солиқ кодексининг 189-моддасига мувофиқ декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киради. Яъни устав фондидаги улушни текинга олган жисмоний шахс ЖШДСни мустақил тўлаши шарт.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Noma Online» эксперти.

Прочитано: 2090 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика