Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 08 / Жиноятга жазо муқаррар

Дебиторлик қарзи учун ким жавоб беради

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланишича, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 174-моддаси 1-қисми), агар у анча миқдорда содир этилган бўлса, ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш уларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисми).

Бу юқорида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун фақат корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери жавобгарликка тортилади деган маънони англатадими?

Л.Пушина.

 

– Ташкилотнинг айни қайси мансабдор шахслари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб Олий суд Пленумининг «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида» Қарорининг (31.05.2013 йилдаги 08-сон) 10-банди 2-хатбошисида келтирилган. Унда тушунтирилишича, МЖТК 174-моддасида белгиланган жавобгарликка солиқ тўловчи-юридик шахс раҳбари ва бош (катта) бухгалтери тортилиши мумкин. Давомида айтилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик субъектлари раҳбар ва бош (катта) бухгалтер вазифаларини амалда бажараётган ходимлар, шунингдек бухгалтерия, банк-молия ҳужжатларини тузиш, имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ва бухгалтерия ҳужжатларига даромад ёки харажатлар тўғрисида атайлаб бузилган маълумотлар киритган ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яширган ўзга хизматчилари ҳам бўлиши мумкин.

Юридик шахснинг раҳбари ва унинг бош бухгалтери дебиторлик ва кредиторлик қарзининг муддатини кечиктириш субъектлари бўла оладиларми деган масала бўйича сизни қизиқтирадиган ахборотни сиз Президентнинг «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ­масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонидан (12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон, бундан кейин – Фармон) олишингиз мумкин. Чунончи, унинг 4-банди 2-хатбошиси солиқ органларига йўл қўйилган дебиторлик қарзи муддатини кечиктирганлик учун барча мулкчилик шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига ва бош бухгалтерларига маъмурий жарима солиш ҳуқуқини беради. Фармон ва бошқа қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқиб шуни қайд этиш мумкинки, муддати кечиктирилган дебиторлик ва кредиторлик қарзига йўл қўйишда айбдор бўлган юридик шахс раҳбари ва бош бухгалтери МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик субъектлари ҳисобланиб, мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади.

Хуллас, сиз баён этган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари бўлиб юридик шахсга татбиқан олганда унинг раҳбари ва бош бухгалтери ҳисобланади. Бироқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун уларнинг айби борлигини аниқлаш лозим. Айб шакллари – қасддан ва эҳтиётсизлик бўйича – тегишинча МЖТКнинг 11 ва ­12-моддаларида келтирилади. МЖТКнинг 174-моддаси бўйича жавобгарлик бошланишининг мажбурий шарти бўлиб фақат солиқлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш шаклида айбнинг борлиги ҳисобланиб, у ҳаракатларда ҳам, ҳаракатсизликда ҳам ифодаланиши мумкин. Дебиторлик ёки кредиторлик қарзи муддатини кечиктирганлик учун айб эса қасддан ёки эҳтиётсизлик шаклларида ифодаланиши мумкин.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3190 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика