Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 08 / Амалий бухгалтерия

Принтер – асосий восита эмас

 

Корхона 2 000 000 сўмга принтер сотиб олмоқчи. Уни корпоратив карточка орқали сотиб олса бўладими? Принтерни қандай таснифлаш лозим – инвентарь сифатидами ёки асосий восита дебми?

Н.Шевченко,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Аввало сизнинг корхонангиз харид қилаётган принтерни қандай таснифлаш кераклигини белгилаб оламиз.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 4-бандида белгиланишича, асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати ЎзРда (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли. Агар корхонангизнинг ҳисоб сиёсатида асосий воситаларга киритиш учун предмет қийматининг пастроқ чегараси белгиланмаган бўлса, сиз харид қилаётган принтер бир вақтнинг ўзида 2 мезонга мувофиқ келмайди. Гарчи унинг хизмат муддати 1 йилдан ошса-да, унинг қиймати харид қилиш пайтида ЭКИҲнинг 50 бараваридан (50 х 130 240 = 6 512 000 сўм) камни ташкил қилади. Бинобарин, бухгалтерия ҳисобида бундай принтерни 1080-«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағида ҳисобга олиш зарур.

4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 8-параграфига мувофиқ инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдаланишга топшириш пайтида уларнинг қиймати фойдаланиш вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ киритилади. Бут сақланишни таъминлаш мақсадида бундай моддий бойликларнинг кейинги ҳисобини балансдан ташқари 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағига корхона бўлинмалари (бўлимлари) ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритиш лозим.

Бироқ харид қилиш пайтида бир бирлик (тўплам) учун қиймати ЭКИҲнинг 10 бараваридан кўп бўлган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини муддати кечиктирилган харажатларга киритиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ёки тенг маромда харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкин.

Бироқ ҳар қандай ҳолда улар фойдаланишга топширилаётганда инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобдан чиқариш тартиби, шунингдек улар қийматини харажатларга киритишнинг қўлланилаётган усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.

Принтерни корпоратив банк картаси (КБК) орқали харид қилиш масаласи бўйича таъкидлаш жоизки, бундай операция қонунийдир. Бундай операцияларни Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тартибга солади. Унинг 6-бандига мувофиқ КБК сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилда 54-сон Қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар харажатлар таркиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган: 1.1.2–бандда – ишлаб чиқариш эҳтиёжлари; 2.2.17–бандда – маъмурий мақсадлар учун.

 

Ирина Ахметова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3257 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-02-26 10:13:16, Гость_баука:
спасибо

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика