Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 08 / Солиқ солиш

2016 йилги солиқ янгиликлари

 

 

 

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Ставкалар

 

2015 йилда Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон ва 13.08.2015 йилдаги ПҚ-2388-сон қарорлари билан тасдиқланган божхона божлари ставкалари қўлланилган

 

ПҚ-1169-сон Қарор билан тасдиқланган ставкаларга алоҳида товар гуруҳларига доир қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

 

Ўзгартиришлар ПҚ-2455-сон Қарорга ­36-илованинг 5-банди билан киритилди

 

2015 йилда ПҚ-2270-сон Қарорнинг 3-бандига мувофиқ 20% миқдорида ҚҚС ставкаси қўлланилган

 

2016 йилда ҚҚСнинг 20%лик ставкаси сақланиб қолди

 

2016 йилга ҚҚС ставкаси ПҚ-2455-сон Қарорнинг 3-банди билан белгиланди

 

2015 йилда Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 13-2-иловага ва ПҚ-2388-сон Қарорига 2-иловага мувофиқ четдан келтириладиган акцизли товарларга акциз солиғи ставкалари қўлланилган

 

2016 йилда акциз солиғи ставкалари 2015 йилдаги даражада сақланиб қолди, айрим товар позициялари бундан мустасно. Масалан, 02-товар гуруҳига «Музлатилган товуқ гўшти қиймаси, тузланган» 70%лик ставка билан киритилди ҳамда 87-гуруҳга «Двигателининг ҳажми 2 800 куб см дан ортиқ бўлмаган юк ташиш автомобиллари, янгилари» 70%лик ставка билан киритилди

 

2016 йилга акциз солиғи ставкалари ­ПҚ-2455-сон Қарорга 13-2-илова билан тасдиқланди

 

Имтиёзлар

 

2015 йилда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) бўйича имтиёз ПҚ-1050-сон Қарорнинг 3-бандига ва ПҚ-2099-сон Қарорга асосан амал қилган эди

 

Республика ҳукуматининг рўйхатлари бўйича импорт қилинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ҳамда материаллар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) бўйича имтиёз муддати 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди. Имтиёз уларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга (сотувнинг умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этадиган корхоналарга) тақдим этилади

 

Имтиёз ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 4-бандига асосан узайтирилди.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган рўйхатига киритилмаган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда корхоналарга 2018 йилгача божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашни 60 кунгача муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилади

2015 йилда импорт божхона божларини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз Президентнинг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон Қарорига асосан амал қилган эди

 

«Ўзбекенгилсаноат» ДАК корхоналари томонидан олиб кириладиган кимёвий воситалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуарларга, шунингдек республикада ишлаб чиқарилмайдиган бошқа ёрдамчи материалларга импорт божхона божларини тўлашдан озод этиш бўйича имтиёз 2018 йил 1 январга қадар узайтирилди

 

Имтиёз ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 8-бандига асосан узайтирилди

 

2015 йилда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) бўйича имтиёз Президентнинг 31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон Қарорига асосан амал қилган эди

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ёғ-мой, сут-гўшт, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун олиб келинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, уларга эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар ва компонентларга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) бўйича имтиёз 2019 йил 1 январга қадар узайтирилди

 

Имтиёз ПҚ-2455-сон Қарорга 36-илованинг 9-бандига асосан узайтирилди

 

 

ДАВЛАТ БОЖИ

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Кодекснинг 329-«Умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан озод қилиш» моддаси 28-бандининг 2015 йилги таҳририда инвесторларнинг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар юзасидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи учун давлат божини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз белгиланган эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 37-банди билан Кодекснинг 329-моддаси 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи – инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар юзасидан».

Бундан ташқари, Кодекснинг 329-моддаси қуйидаги мазмундаги 38 ва 39-бандлар билан тўлдирилди:

«38) якка тартибдаги қурувчи билан тузилган шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш чоғида буюртмачининг вазифаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси юридик шахснинг зиммасига юклатилган бўлса, ўша юридик шахс – қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги қурувчилар билан низоларни ҳал этиш тўғрисидаги даъволар бўйича;

39) қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари – қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича»

Ўзгартиришларга мувофиқ Кодекснинг 329-моддаси 28-бандида қимматли қоғозлар эгалари ҳам ҳисобга олинди, 38 ва ­39-бандларга  киритилган қўшимча давлат божини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзларни кенгайтиради

 

Кодекснинг 330-«Хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилиш» моддасининг 20-бандига мувофиқ инвесторларнинг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар юзасидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи давлат божини тўлашдан озод қилинган эди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 38-банди билан Кодекснинг 330-моддаси 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи – инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадидаги даъволар бўйича»

Ўзгартиришларга мувофиқ Кодекснинг 330-моддаси 20-бандида қимматли қоғозлар эгалари ҳам ҳисобга олинди

 

2015 йилда 29.06.2001 йилдаги 285-сон ВМҚга ва 9.12.2015 йилдаги 354-сон ВМҚга асосан бож Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобрақамига тўлиқ тўланган

 

2016 йил 1 январдан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига давлат божининг оширилган ставкалари амал қиляпти.

Бунда давлат божи талабгорлар томонидан лицензияловчи органнинг махсус ҳисобрақамига, бунда республика бюджетига – 30 %и, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобрақамига 70%и тўланади

Давлат божининг оширилган ставкалари ва ортиқча тўланган суммани қайтариш жиҳатлари ­ПҚ-2455-сон Қарорга
36-илованинг

41-бандида

белгиланди

 

Солиқ кодексининг умумий қисмига киритилган ўзгартиришлар

 

2015 йилда шундай бўлган эди

 

2016 йилда шундай бўлади

 

Изоҳлар

 

Солиққа оид қарзларни сўндириш

 

Кодекснинг 59-моддаси 2-қисмида белгиланишича, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари бажарилиши учун солиқ органи томонидан солиққа оид қарзларни тўлаш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчиларга – юридик шахсларга 3 иш кунидан кечиктирмасдан, жисмоний шахсларга, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин 30 кундан кечиртирмасдан юборилиши белгиланган эди

 

Кодекснинг 59-моддаси 2-қисмига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ талабнома фақат юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга (тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича) юборилади.

Жисмоний шахсларнинг солиққа оид қарзларини сўндириш учун солиқ органи ундан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши, бунда солиқ қарзининг суммаси ундирувни мол-мулкка қаратиш учун белгиланган энг кам миқдордан ортиқ бўлиши керак

31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 2-банди.

 

2016 йилга қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига

қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам

миқдори Президентнинг ПҚ-2455-сон Қарорига 28-иловада белгиланган ва жисмоний шахслар учун 651 200 сўмни (ЭКИҲнинг 5 баравари), юридик шахслар учун – 2 604 800 сўмни (ЭКИҲнинг 20 баравари) ташкил қилади

Кодекснинг 61-моддаси 1 ва 2-қисмларида юридик шахс томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома бажарилмаган тақдирда солиқ органининг кейинги ҳаракатлар тартиби белгиланган эди

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ Кодекснинг 61-моддаси 1 ва 2-қисмлари қоидалари тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан қўлланилади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 3-банди

 

Кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида белгиланишича, жисмоний шахс солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан 10 кун ичида уни бажармаган тақдирда, солиқ органлари жисмоний шахсдан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади, солиқ қарзи суммаси мол-мулкка қаратиш учун белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳоллар бундан мустасно

 

Кодекснинг 59-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ солиқ органлари, биринчидан, жисмоний шахсларга солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани юбормаслиги, иккинчидан эса, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин қарзни сўндириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши сабабли Кодекснинг 61-моддаси 3-қисми чиқариб ташланди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 3-банди

 

Кодекснинг 62-моддаси 2-қисмига мувофиқ Кодекснинг 63-65-моддаларига биноан солиқ қарзи барча чоралар (солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан, солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммалардан, унинг мол-мулкидан ундириш) кўрилганидан кейин узилмаган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этар эди

 

Аниқлаштирилишича, Кодекснинг 62-моддаси 2-қисмида солиқ тўловчи деганда юридик шахс ва тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркор тушунилади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 4-банди

 

Кодекснинг 62-моддаси 3-қисмига мувофиқ солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари жисмоний шахсларга нисбатан фақат суд тартибида қўлланилар эди, бундан якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно

 

Кодекснинг 62-моддаси 3-қисмида аниқлаштирилишича, жисмоний шахсларга нисбатан (тадбиркорлик фаолиятига доир қисм бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно) солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ҳужжатлари асосида суд ижрочилари томонидан қўлланилади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 4-банди

 

Кодекснинг 62-моддаси 4-қисмида белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари ушбу Кодекснинг 63-65-моддаларида назарда тутилган тартибда қўлланилар эди

 

Кодекснинг 62-моддаси 4-қисми мазкур модданинг 2 ва 3-қисмларига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан чиқариб ташланди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 4-банди

 

Кодекснинг 52-моддаси 9-қисмига мувофиқ вафот этган жисмоний шахснинг ЖШДС ва қатъий белгиланган солиқни тўлаш бўйича қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилар эди

 

Кодекснинг 52-моддаси 9-қисмига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ бундай ҳолатларда суғурта бадалларини тўлаш бўйича қарзи ҳам умидсиз қарз деб эътироф этилади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 1-банди

 

Бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларини хабардор қилиш

 

Кодекснинг 84-моддаси 9-қисмида белгиланишича, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан ДСҚга ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт эди

 

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга (22.07.2008 йилдаги ЎРҚ-163-сон, 3.06.2015 йилдаги ЎРҚ-387-сон Қонун таҳририда) мувофиқ қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш инвестиция воситачиси ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан юритилиши муносабати билан Кодекснинг 84-моддаси 9-қисмидаги «депозитарийларда рўйхатга олинган» деган сўзлар «ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган» деган сўзлар билан алмаштирилди

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 5-банди

 

Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш

 

Кодекснинг 96-моддаси 2-қисмида ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 474-I-сон) 5-моддаси 8-бандида белгиланишича, солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, солиқ органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли

 

Кодекснинг 96-моддасига ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси 8-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ шунингдек камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаслик солиқ органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши учун асос ҳисобланади

 

29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонуннинг 15-моддаси 1-банди;

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 6-банди

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар

 

Кодекснинг 114-моддасида белгиланишича, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, кирим қилинмаган товар қиймати миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

 

Кодекснинг 114-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2016 йил 1 январдан жарима миқдори камайтирилди ва кирим қилинмаган товар қийматининг 20%ини ташкил қилади

 

ЎРҚ-398-сон Қонуннинг 1-моддаси 7-банди

 

 

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 19.01.2016 йилдаги 3 (1119), 26.01.2016 йилдаги 4 (1120), 2.02.2016 йилдаги 5 (1121), 9.02.2016 йилдаги 6 (1122)-сонларида.

Прочитано: 3471 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика