Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 08 / Солиқ солиш

Кўчма ер участкаси

 

Бизнинг МЧЖ ЯСТ тўловчисидир. 2010 йилда туман ҳокимлигининг қарори билан унга 0,5 гектар майдондаги ер участкаси ажратилди. Кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганда унинг майдони 0,62 гектар эканлиги маълум бўлди. Ундан биз энг кам ЯСТни ҳисоблаб тўлаб келдик.

Вилоят ҳокимлигининг 1.04.2014 йилдаги қарори билан тасдиқланган лойиҳага кўра участкамизда автомобиль трассаси ўтадиган бўлди. Шу муносабат билан унинг туман марказига ўтиши тўғрисида қарор чиқарилди. 14.04.2015 йилда туман ҳокимлиги бизга ер участкасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди.

ДСИда бизга айтишларича, ер участкамиз ажратилганидан 0,12 гектар кўплиги боис, биз Солиқ кодексининг 121-моддасига асосан ер солиғини 2 баравар миқдорда тўлашимиз керак экан.

ЯСТ тўловчиси қандай ҳисоб-китобни тўлдириши керак? ЯСТ ва ер солиғи ҳисоб-китоби учун ер участкасининг камайганлигини қандай даврдан ҳисоблаш керак: 1.04.2014 йилдан бошлаб вилоят ҳокимлиги қарорига асосанми ёки 14.04.2015 йилдаги туман ҳокимлиги қарорига асосанми?

Агар корхона кадастрдагидан катта ер участкасидан фойдаланса, йил мобайнида участка майдони ўзгарса ва ундан автойўл ўтса, ЯСТнинг энг кам миқдори қандай ҳисоблаб чиқарилади?

З.Эгамбердиева,

МЧЖ бухгалтери.

 

– ЯСТнинг энг кам миқдорини (ер солиғининг 3 баравар суммасини) ҳисоблаб чиқариш мақсадида ер солиғи ҳисоб-китоби амалда фойдаланиладиган ер майдонидан (сизнинг ҳолатингизда – 0,62 гектар) келиб чиқиб амалга оширилади.

Ер солиғининг 2 баравар суммаси, Солиқ кодексининг 121-моддасига кўра, майдони участкага доир ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларда кўрсатилганидан катта бўлган ер участкаларидан фойдаланганлик учун жарима санкциясидир. Мазкур жарима ер солиғининг 3 баравар суммасидан келиб чиқиб ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришга дахлдор эмас. У ер участкасидан фойдаланилган давр учун қўшимча 0,12 гектардан фойдаланганлик учун жарима санкцияси сифатида алоҳида тўланади.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Низом) ­5-бандига кўра қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олинади. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаси майдонининг камайтирилиши ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан ҳисобга олинади.

Низомнинг 3-бандига кўра ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб чиқарилаётганда Солиқ кодекси 282-моддасининг 2-қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ерлар ҳисобга олинмайди. Уларга, хусусан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари банд этган ерлар киради.

Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФКнинг 84-моддаси).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ер участкасини сиз ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби учун ер солиғи ҳисоб-китобидан кадастр органлари ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг туман марказига ўтишини рўйхатдан ўтказган ойдан бошлаб чиқаришингиз керак эди. Қайта ҳисоб-китобга эса участкадан фойдаланиш ҳуқуқи яна корхонангизга ўтиши рўйхатдан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб киритишингиз лозим.

Агар ер участкаси (жами ёки қандайдир бир қисми) расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларига мувофиқ автомобиль йўллари банд этган ерлар таркибига ўтказилган бўлса, корхонада ундан фойдаланиш ҳуқуқининг бор-йўқлигидан қатъи назар, у энг кам ЯСТ ҳисоб-китоби учун ер участкаси майдонига киритилмайди.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2464 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика