Norma.uz

Ўзимга ишонч билдираман

 

Улгуржи етказиб берувчидан товарлар олаётганда якка тартибдаги тадбиркорлар ишончнома тақдим этмасдилар, балки ҳисобварақ-фактурага ўз муҳр ва имзоларини қўяр эдилар.

Ходимларни ёллашга рухсат берилиши муносабати билан якка тартибдаги тадбиркорлар ўз номларига ишончнома тақдим этишлари шартми ёки аввалгидек муҳр ва имзо билан чекланишлари мумкинми?

Ф.Еремеева,

бош бухгалтер.

 

Товарни бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан харид қиладиган якка тартибдаги тадбиркорнинг уни бевосита ўзи олиши учун ишончнома тақдим этиши талаб қилинмайди. Амалдаги қонун ҳужжатларида бу бобда тўғридан-тўғри қоидалар келтирилмаган. Бироқ у қонун ҳужжатларининг тегишли нормалари маъносидан келиб чиқади (Ушбу масала бўйича «Ишончнома ўрнига муҳр» деб номланган маслаҳат «Норма маслаҳатчи» газетасининг 2.09. 2014 йилдаги 35 (476)-сонида чоп этилган).

Чунончи, Фуқаролик кодексининг 134-моддаси биринчи қисмида белгиланганидек, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома деб ­эътироф этилади. Ушбу қонун қоидасидан келиб чиқиб шуни тасдиқлаш мумкин ва лозимки, ана шу бир шахснинг ўзи ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркор фақат бошқа шахсга ишончнома бериши мумкин, аёнки, у ўзига нисбатан бошқа шахс бўлиб ҳисобланмайди. Шу сабабли агар у етказиб берувчидан товар-моддий бойликларни ўзи қабул қилса, ҳисобварақ-фактурадаги ўз имзосини ўз муҳрининг изи билан тасдиқлаши керак. Ушбу ҳолда унинг етказиб берувчига тақдим этиш учун ўз номига ишончнома ёзиши талаб қилинмайди.

Агар товарни унинг вакили – у ёллаган ходим ёки бошқа шахс олса, тадбиркор номидан ишончнома тақдим этилиши лозим.

 

Жавобни «Norma Online» эксперти Камол Музаффаров тайёрлади.

Прочитано: 712 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика