Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 52 / Солиқ солиш

Биз қурувчи эканмиз

 

Корхона (ХХТУТ бўйича коди – 61124-«Монтаж ишларини амалга оширадиган ихтисослашган ташкилотлар») 2014 йил ва 2015 йилнинг 3 чораги учун 6%лик ставкада ЯСТ тўлади. Яқинда бизга қурилиш ташкилотларига киришимизни ва жорий йилда ЯСТни 5%лик ставкада ҳисоблаб ёзишимиз кераклигини айтишди.

ХХТУТ бўйича коди 61124 бўлган корхона ЯСТни қандай ставкада тўлайди? Агар бошқа ставка қўлланган бўлса, хатони қандай қилиб тузатиш тўғри бўлади – ҳар бир чорак учун алоҳидами ёки IV чоракда ортиб борувчи якун биланми?

Бундай корхона қурилиш ташкилотлари учун назарда тутилган ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш тартибини қўллаши лозимми?

Ушбу саволларга расмий жавобни қаердан олиш мумкин?

И.Сурникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

АНИҚЛАШТИРАМИЗ: СИЗГА ОРТИҚЧА ТЎЛАГАНМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифномасига ­(ХХТУТ) кўра 60000-гуруҳ кодлари «Қурилиш» тармоғига кирадиган ташкилотларга берилади. 2015 йилнинг 1 январидан микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисобланган қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови (ЯСТ) ставкаси 5%ни ташкил қилади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова). Шу сабабли ХХТУТ бўйича 61124-«Монтаж ишларини амалга оширадиган ихтисослашган ташкилотлар» кодига эга бўлган корхонангиз қурилиш ташкилотларига киради ва 2015 йилда ЯСТни 5%лик ставкада тўлаши керак.

9 ойда сиз уни 6%лик ставкада тўлаганлигингиз боис ушбу ҳисобот даврлари (чораклар) учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақлисиз.

 

НИМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАНСИЗ?

Қурилиш ташкилотлари ЯИТни Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга1 мувофиқ ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларидан келиб чиқиб тўлайдилар. Уни қўллаш учун қурилиш ташкилотининг асосий фаолият тури (ҳисобот чораги якунлари бўйича) қурилиш ишларининг қуйидаги турлари бўлиши керак:

● барча турдаги бинолар, спорт иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек қурилиш майдонларидаги йиғма қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш;

● бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш;

● ҳар хил турдаги бино ва иншоотлар учун умумий бўлган бир йўналишга ихтисослаштирилган ҳамда махсус малака ва асбоб-ускуналарни талаб қилувчи қурилиш фаолияти (пойдеворлар қуриш, шу жумладан қозиқ қоқиш; ўзи ишлаб чиқармаган пўлат конструкцияларни монтаж қилиш; арматура каркаслари элементларини букиш; ғишт ва бошқа тошларни териш; ҳавозалар ва тахтасупаларни, шу жумладан ижарага олинганларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш, ўзи ишлаб чиқармаган фасад каркасларини монтаж қилиш ва ўрнатиш);

● бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;

● бино ва иншоотларни қуришда ишлов бериш ва бошқа якуний ишлар;

● аҳоли буюртмалари бўйича уй-жойларни (квартираларни), шунингдек ишлаб чиқариш учун мўлжалланмаган бино (хона)ларни таъмирлаш.

Агар корхона амалга ошираётган ишлар ушбу рўйхатга мувофиқ келса, ЯИТ ҳисоб-китобида сиз ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисобга олишингиз керак. Улар Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ белгиланади.

 

my.gov.uz РАСМИЙ ЖАВОБ БЕРАДИ

Сизни қизиқтираётган саволга расмий жавобни Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматларининг ягона портали (ИДХЯП) орқали ваколатларига мазкур масалани ҳал этиш кирадиган давлат органига мурожаат қилиб жавоб олиш мумкин. Хусусан, солиқ солиш масалалари бўйича ариза билан Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилиш мумкин. Бунинг учун my.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтиш ва авторизация таомилидан ўтиш зарур.

Аризани кўриш муддати – у давлат органига келиб тушган кундан бошлаб 15 кун, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб қилинганда эса – 1 ойга қадар. Ўз мурожаатингизга жавоб олиш усулини ўзингиз танлашга ҳақлисиз – электрон шаклда (электрон почта манзилига) ёки ёзма ҳолда (почта манзилига).

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

___________________________________

1ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2494 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика