Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 52 / Солиқ солиш

Қайтарилган қарз – даромад эмас

 

Кичик корхона 2014 йилда улгуржи савдо билан шуғулланди. 2015 йил бошидан фақат чакана савдо билан шуғулландик. 31 январдан улгуржи савдога лицензия бекор қилинди. Бироқ март ойида банкдаги ҳисобварағимизга 2014 йил августида сотилган товар бўйича дебиторлик қарзини сўндириш учун маблағлар келиб тушди. Ушбу сумма 2014 йилги ҳисоботларда акс эттирилди, ундан солиқ тўланди.

Биз ушбу вазиятда ЯСТни қандай ставкада тўлашимиз керак?

С.Уббиниязов,

кассир.

– Сиз 2014 йил августида товарни сотишдан олинган тушумни 2014 йил ҳисоботида акс эттириб ва ушбу тушумдан ўша йилиёқ солиқ тўлаб, жуда тўғри қилгансиз.

Асосий хўжалик фаолиятидан даромадни ҳисобга олишда даромадни эътироф этиш пайтини белгилаш муҳим. У харидорлар ва буюртмачиларга ҳисобварақ-фактуралар ҳамда маҳсулот (товарлар) сотилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини тасдиқлайдиган бошқа белгиланган бошланғич ҳужжатларни тақдим этиш чоғида эътироф этилади ва олинган ёки олинадиган тушумнинг қиймати бўйича баҳоланади (2-сон БҲМС «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар»*).

Шу тариқа, агар товар 2014 йил августда сотилган ва бу ҳол ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган бўлса, ушбу товарни сотишдан тушум худди шу ойда ҳисобга олиниши ва 2014 йил учинчи чорагининг ҳисоботида акс эттирилиши керак.
Жорий йилда корхонангиз чакана савдо учун белгиланган ставкада ягона солиқ тўловини тўлайди.

2015 йилда, корхонангиз улгуржи савдо бўйича даромадга (товар оборотига) эга бўлмагани боис, сиз ЯСТни фақат чакана товар оборотидан тўлайсиз.

2014 йилги улгуржи савдо битими натижасида вужудга келган дебиторлик қарзини сўндириш ҳисобига келиб тушган маблағлар эса корхонанинг жорий йилдаги даромади ҳисобланмайди.

Жорий йилда сиз ягона солиқ тўловини чакана савдо корхоналари учун белгиланган ставкада ҳисоблашингиз лозим. Тошкент шаҳри учун ушбу ставка 4%ни ташкил қилади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-2-илова).

 

Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

_________________________________________

*МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Прочитано: 1979 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика