Norma.uz

Заргарлик буюмлари реализация қилинганда

 

Чакана савдо корхонаси мусодара қилинган товарларни реализация қилади. 2015 йил июнда заргарлик буюмларини сотиш ҳуқуқига лицензия олдик. Реализация қилиш учун уларни олмадик, савдо бўлмади.

Савдо амалга оширилмаган III чоракда ва заргарлик буюмлари реализация қилинадиган IV чоракда савдо корхонаси қандай солиқларни тўлаши керак?

З.Каргаева,

бухгалтер.

 

 

– Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ёки шундай материаллар қўлланган маҳсулотларни реализация қилувчи корхоналарга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 (бундан кейин – 2203-сон Низом) мувофиқ, ер солиғининг 3 баравари суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилади.

III чорак якунлари бўйича фаолият юритмаган бўлсангиз, ЯСТни 2203-сон Низомга мувофиқ унинг энг кам миқдори – ер солиғининг уч баравари суммасидан келиб чиқиб тўлашингиз керак.

Ҳисобот йилининг IV чорагида сиз ЯСТни худди шу тартибда тўлайсиз. Бироқ сиз олтиндан ясалган заргарлик буюмларини (шу жумладан давлат даромадига ўтказилганларини) ихтисослашган заргарлик дўконлари, фирма дўконлари, универмаглар, савдо марказлари ва комплексларининг бўлимлари, секциялари орқали реализация қиладиган корхона бўлганингиз сабабли акциз солиғини ҳам тўлашингиз керак.

Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомда2 акциз солиғи ставкаси 1 грамм оғирликдаги заргарлик буюми учун 10 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида белгиланади.

Акциз солиғи ставкасининг сўмдаги эквивалентини аниқлаш учун акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилаётган ойдан олдин келувчи ойнинг сўнгги кунида Марказий банк томонидан белгиланган курс қўлланилади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

_______________________________

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика