Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 36 / Қонунбузарликлар фош этилди

Тутамай ўчди!

Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни (5.10.2011 йилдаги ЎРҚ-302-сон) тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим роль ўйнамоқда. Қонун фуқароларнинг, аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини бундай маҳсулотларни истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

 

Афсуски, мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига путур етказадиган айрим омиллар ҳам борки, улардан бири тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб ўтиш билан боғлиқдир.

Рақамларга мурожаат қилинса, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 31 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати 30 млн сўмлик 9,3 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Жумладан, Деҳқонобод туманининг қўшни давлатга туташ ҳудудидаги айланма йўлда ҳаракатланаётган О.С. бошқарувидаги «Дамас» автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида 6 дона қоғоз қутиларга жойлаштирилган 3 минг қути «Kent» сигаретлари яширинча олиб кетилаётанлиги фош қилинди. Аниқланишича, ушбу шахс шериги Ж.Қ. билан тил бириктирган ҳолда қиймати 13 млн сўмлик бу маҳсулотларни қўшни давлатга олиб чиқишни режалаштирган экан.

Нишон туманида ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда чегарадош ҳудудда «изғиб» юрган бир гуруҳ аёллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг эътиборини ўзига тортди. Шубаҳалар ҳам ўз тасдиғини топди: О.Т., Ф.С. хонимлар ва опа-сингил П. лардан иборат ушбу гуруҳ қиймати 1,5 млн сўмлик 430 қути сигаретларни яширин равишда қўшни давлатга олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1581 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика