Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 36 / Божхона

Ярим йилга – томограф

Жанубий Қозоғистон вилоятилик ҳамкор шифокорлар бизга МРТ текширувларини ўтказиш учун замонавий тиббий жиҳозни ярим йилга ижарага беришга тайёрлар. Уни қандай қилиб ана шу, эҳтимол, бунданда каттароқ муддатга олиб келиш мумкин?

Р.Галлямова,

бош шифокор ўринбосари.

 

Хорижда ижарага олинган жиҳозни «Вақтинча олиб кириш» режимида расмийлаштириш керак. Божхона кодексининг 22-моддасида қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан товарларни вақтинча олиб киришга йўл қўйилади. Мазкур режим товарлар вақтинча мамлакатимиз ҳудудида бўлиши ва белгиланган муддат мобайнида улар ҳолатини тубдан ўзгартирмасдан фойдаланилишини назарда тутади. Бироқ ушбу шартни айнан қабул қилмаслик керак. Табиийки, вақтинча олиб кирилган, айтайлик, техника ёки жиҳоз фойдаланиш чоғида эскиради. Бунга йўл қўйилади, ҳатто уларни таъмирлаш мумкин, бироқ мукаммал таъмирланмайди. Муҳими, Ўзбекистондан олиб чиқиш чоғида божхона органлари сиз айни ўша олиб кирилган томографни олиб чиқаётганингизга ишонч ҳосил қилсинлар.

Вақтинча олиб кириш божхона режими шуниси билан фойдалики, унга жойлаштирилган товарлар бож ва солиқлар солишдан тўлиқ ёки қисман озод этилади. Ушбу режимга фақат чет эл товарлари жойлаштирилиши мумкин. Уни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги Қарори (13.04.2013 йилдаги 106-сон), хусусан, у билан тасдиқланган Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) божхона режимига қўйиш қоидалари (бундан кейин – Қоидалар) билан белгиланган.

 

Маълумот учун! Товарларни вақтинчалик четдан олиб келиш (олиб чиқиб кетиш) божхона режимига қўйишнинг шартлари бўлиб, уларга декларация тўлдириш, товарларни идентификациялаш имкониятини таъминлаш, зарур ҳолларда божхона тўловлари тўлашни таъминлаш, агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши керак бўлса, уларнинг рухсатномаларини тақдим этиш ҳисобланади.

 

Қоидаларнинг IV бўлимида вақтинча олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона божлари ҳамда солиқлардан тўлиқ озод қилиш шартлари белгиланган. Уларга кўра 32-банд «г»–«х» кичик бандларида кўрсатилган товарларни 1 йилгача бўлган муддатда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда вақтинчалик четдан олиб келишга рухсат берилади. Ушбу муддат тугагандан кейин кўрсатиб ўтилган товарларга вақтинчалик четдан олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланилади.

 

Маълумот учун! Қоидалар 32-бандининг «т» кичик бандига эътиборингизни қаратамиз, унга кўра башарти қутқарув, даволаш ва бошқа тиббий муассасалар ва ташкилотлар томонидан гуманитар, қутқарув, ташхис қўйиш ёки даволаш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган, ушбу муассасалар ҳамда ташкилотларга вақтинча фойдаланишга текинга тақдим этиладиган қутқарув, тиббий ва лаборатория жиҳозлари чет эллик шахс мулкида қолса ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра етказиб берилса, уларни божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш назарда тутилган.

 

Айтиш жоизки, БКнинг 23-моддасига кўра, товарларнинг айрим тоифалари учун вақтинча олиб киришнинг (олиб чиқишнинг) яна узоқроқ муддатлари белгиланиши мумкин. Қоидаларга 4-иловада айни уларнинг Рўйхати белгиланган. Эҳтимол, унга сиз олиб кирмоқчи бўлаётган жиҳоз ҳам киритилгандир. Бунинг учун вақтинча олиб кириладиган жиҳознинг ТИФ ТН кодини аниқлаштиринг.

 

Маълумот учун! Товарлар вақтинча олиб кириш режимида жойлаштириладиган муддат БЮДда кўрсатилади.

 

Товарлар ва транспорт воситаларини вақтинча олиб киришга (олиб чиқишга) рухсатнома олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 5 кунни ташкил қилади. Агар божхона органи белгилаган муддатда товар Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқилган ёки бошқа божхона режимида жойлаштирилган бўлса, вақтинча олиб кириш режимининг амал қилиши якунланган ҳисобланади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика