Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 36 / Сўранг – жавоб берамиз

Корхонага текинга товар бердим

Икки корхонанинг таъсисчисиман, уларнинг ҳар иккиси алоҳида мустақил балансга эга. Биринчи корхонага устав фондини шакллантириш мақсадида товар кўринишида улуш қўшганман. Ушбу товар иккинчи корхонага текинга берилса, ягона солиқ тўлови тўлайманми?

Ж.Абидов,

Тошкент шаҳри.

 

– Бу ҳолда ягона солиқ тўловини иккала корхона ҳам тўлайди.

Биринчи корхона товарни иккинчи корхонага текинга берса ёки уни таннархидан, олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилса, биринчи корхона учун товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси ягона солиқ тўловининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Агар сиз товарларни экология, соғломлаштириш, хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга берсангиз, юқоридаги норма сизга нисбатан татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 255-моддаси 1-банди).

Иккинчи корхона товарни биринчи корхонадан текинга олса, бу товарлар иккинчи корхона учун Солиқ кодексининг 135-моддасига асосан бепул олинган даромад бўлиб қолади.

Солиқ кодексининг 132-моддасига кўра бепул олинган даромадлар корхонанинг бошқа даромадлари таркибига киритилади ва ундан корхонанинг асосий фаолияти бўйича белгиланган ставкада ягона солиқ тўлови ҳисоблаб тўланади.

 

«Soliq Kalkulyatori» CМТ мутахассислари тайёрлади.

Прочитано: 1822 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика