Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 36 / Сўранг – жавоб берамиз

Ягона солиқ тўловини камайтиришга ҳақлиманми?

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган хусусий корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 61110) 2013 йили Хитойдан 115,0 млн сўмга янги ускуналарни («Экструзионная линия по производству ПЭ труб», ТИФ ТН коди – 8477200000) ва унинг ёрдамчи ускуналарини (ТИФ ТН коди – 8480790000) сотиб олди.

Ушбу келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, 2015 йил 2-чорагидан бошлаб биз Солиқ кодексининг 356-моддасига асосан солиқ солинадиган базани 25%га камайтиришимиз мумкинми?

Ш.Алиев,

хусусий корхона раҳбари.

 

Мумкин. Ҳақиқатан ҳам мамлакатимизда ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (29.12.2012 йилдаги ЎРҚ-345-сон) Қонуни билан Солиқ кодекси 356-моддаси учинчи қисмининг иккинчи хатбошига ўзгартиш киритилди. Унга кўра, солиқ солинадиган базани янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига, камайтириш мумкин. Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса – у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида амалга оширилади. Солиқ ҳисоботини мазкур 5 йиллик вақтнинг исталган даврида солиқ солинадиган базани 25 фоизгача камайтириб тақдим этишингиз мумкин, бироқ солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускунанинг нархидан (115 млн сўмдан) ошиб кетмаслиги керак.

Агар ўтган йиллар мобайнида солиқ солинадиган базани камайтирмаган бўлсангиз, уни тегишли йиллар учун қайта солиқ ҳисоботини топшириб, камайтиришга ҳақлисиз.

Саволингизда асбоб-ускуна қачон фойдаланишга топширилгани тўғрисида аниқ маълумот берилмаган. Агар уни 2015 йил 2-чорагидан фойдаланишга топшириб, ҳозирда маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлсангиз, солиқ солинадиган базани 25 фоизгача камайтиришга ҳақлисиз.

 

Мисол учун корхонада ЯСТнинг солиқ солинадиган базаси:

2-чоракда – 120 минг сўм,

3-чоракда – 200 минг сўм,

4-чоракда – 150 минг сўмни ташкил қилди.

Бунда ЯСТ қуйидагича ҳисобланади:

2-чоракда 120 000 минг сўм х 25% = 30 000 минг сўм

120 000 минг сўм – 30000.0 минг сўм = 90 000 минг сўм

90000 минг сўм х 5% ЯСТ ставкаси = 4 500 минг сўм;

3-чоракда 200 000 минг сўм х 25% = 50 000 минг сўм

200 000 минг сўм – 50 000 минг сўм = 150 000 минг сўм

150 000 минг сўм х 5% ЯСТ ставкаси = 7 500 минг сўм.

Камайтириладиган қолдиқ суммани аниқлаймиз:

115 000 минг сўм (жами маҳсулотнинг нархи) – (2-чорак ЯСТнинг солиқ базасидан камайтирилган солиқ суммаси 30 000 минг сўм – 3-чорак ЯСТнинг солиқ базасидан камайтирилган солиқ суммаси 50 000 минг сўм) = 35 000,0 минг сўм;

4-чоракда 150 000 минг сўм х 25% = 37 500 минг сўм.

4-чоракда ЯСТ солиқ базасининг 25%и 37 500 минг сўм бўлса-да, қолдиқ 35 000 минг сўмнигина камайтирамиз.

150 000 минг сўм – 35 000 минг сўм = 115 000 минг сўм.

115 000 минг сўм х 5% ЯСТ ставкаси = 5 750 минг сўм.

 

«Soliq Kalkulyatori» CМТ мутахассислари тайёрлади.

Прочитано: 1936 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика