Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 36 / Солиқ солиш

Сметасиз қурманг!

Кичик қурилиш корхонаси бажарадиган ишларнинг баъзи ҳажмлари бўйича қурувчи ишчиларнинг ҳақиқатдаги сони сметада назарда тутилган киши-соатлардан келиб чиқиб норматив бўйича ҳисобланган сондан кам. Баъзи объектлар бўйича умуман смета йўқ.

Башарти сметалар қурилишнинг барча объектларига тузилмаган бўлса, қурилиш ташкилоти ЯИТни қандай тартибда ҳисоб-китоб қилади?

Д.Селимова,

МЧЖ молия бўлимининг бошлиғи.

 

– ЯИТни ҳисоблаб чиқаришда қурилиш ташкилотлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга1 (бундан кейин – 2200-сон Низом) амал қиладилар. Унинг 3-бандида белгиланишича, Низомни қўллаш мақсадида қурилиш ташкилотлари деб ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури қурилиш ишларини (уларнинг турлари ҳужжатда саналган) бажариш бўлган юридик шахслар ҳисобланади.

Шу тариқа, агар чорак якунлари бўйича ташкилотингизнинг асосий фаолият тури қурилиш ишлари ҳисобланса, сиз ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблайсиз. Шунингдек Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига2 илова қилинадиган қурилиш ташкилотлари учун чораклик Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирасиз. Ушбу ҳолда Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом3 сизнинг корхонангизга татбиқ этилмайди ва Ҳисоб-китобга 3-илова «ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби» тўлдирилмайди.

Қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари қурилиш ишларида қанча меҳнат кучи сарфланишини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан келиб чиқиб аниқланади (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг4 14-банди, бундан кейин – 2173-сон Низом). Уларни ҳисоб-китоб қилиш формуласи 2173-сон Низомга 7-иловада келтирилган. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНК) асосида тузилган сметага мувофиқ объектда қурилиш ишларини бажаришда сарфланадиган иш кучи (ҳар бир одамга соатбай) аниқлаш мезонларидан бири ҳисобланади.

Қурилиш ишлари амалга оширилишига асос бўлган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланмаганда қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри 2173-сон Низомга 7а-иловага мувофиқ амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида аниқланган ушбу календарь ой учун меҳнат сарфи (киши-соатда) бўйича аниқланади.

Объект бўйича сметанинг албатта бўлиши кераклиги Фуқаролик кодексининг 670-моддасида ҳам кўрсатилган, унга кўра пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишларнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик ҳужжатлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади, белгиланган тартибда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмалари, санитария-эпидемиология хизматлари, ёнғинга қарши назорат хизматлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа хизматлар билан келишиб олинади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш, тасдиқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш буюртмачининг ташаббуси билан ва унинг ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Бундан ташқари, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари объектлар қурилиши учун рухсатнома беришга асос бўлади (Шаҳарсозлик кодексининг 39-моддаси).

Шу тариқа, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ тузилган сметанинг мавжудлиги қурилишнинг мажбурий шарти, шунингдек ходимлар сони нормативини ҳисоб-китоб қилишда меҳнат сарфини (киши-соат) белгилаш учун асос ҳисобланади. Қурилиш қиймати 4.01.16-09 ШНК «Шарномавий жорий нархларда қурилиш қийматини белгилаш қоидалари»га (Давархитектқурилишқўм раисининг 30.07.2009 йилдаги 83-сон буйруғи билан тасдиқланган) мувофиқ белгиланади. Унинг 1.2-бандида белгиланишича, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, буюртмачилар (инвесторлар) ва пудрат ташкилотлари томонидан объектлар қурилиши қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш чоғида фойдаланиш учун мўлжалланган. Бунинг маъноси шуки, буюртмачи, у тижорат ташкилоти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, пудратчини ШНКга мувофиқ тузилган объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари билан таъминлаши шарт.

Якун чиқарамиз. Башарти ҳисобот чораги якунлари бўйича корхонангизнинг асосий фаолият тури қурилиш ишларини бажариш бўлса (уларнинг турлари 2200-сон Низомда белгиланган), ЯИТ, фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ЖШДС ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари бўйича тўланади. Бунда ЯИТ ҳисоб-китобида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб тўлдирилади, 3-илова эса тўлдирилмайди.

Қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри смета бўйича киши-соатда меҳнат сарфидан келиб чиқиб ҳисобланади. Қурилиш ишларини белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларисиз амалга ошириш қонун ҳужжатлари билан тақиқланган (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси).

 

1ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

3МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 3356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика