Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 36 / Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!

Миллий манфаатлар ҳимоясида

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

 

Анъанага мувофиқ, тантанали йиғилиш давлатимиз мадҳиялари садоси остида бошланди. Йиғилганларни байрам билан қутлар экан, ДБҚ раиси З.Дусанов ушбу йилда мустақиллик байрами диёримизда «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!» шиори остида кенг нишонланаётгани алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач, ўз тақдирининг чинакам эгаси, ўз тарихининг ижодкори, ўзига хос миллий маданиятининг соҳибига айланди.

Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятларни очиб берди.

Олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва самараси нафақат юртимиз, балки бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашда божхона органлари ходимлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида божхона тўловларидан республикамиз бюджетига ундирилиши лозим бўлган режа кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,3%га ортиғи билан бажарилган. Шунингдек, контрабанда ашёлари ва товар-моддий бойликлар ноқонуний муомаласининг олдини олиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилди ва йил бошидан буён 13,5 мингга яқин ҳолатда турли товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди.

Ёшлар онгини бузувчи турли экстремистик ва ақидапарастлик, миссионерлик ғоялари билан суғорилган, беҳаёлик, фахш ва зўравонликни тарғиб қилувчи аудио-видео ҳамда бошқа ахборот ташувчи воситаларни божхона чегаралари орқали олиб ўтишнинг олдини олиш давомида 113 мингдан ортиқ ашёлар қўлга киритилди.

Божхона ходимларининг меҳнати мамлакатимиз Президенти томонидан ҳамиша муносиб тақдирлаб келинмоқда. Хусусан республика Президентининг 27 августдаги Фармони билан миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлашда жасорат ва фидойилик кўрсатган 5 нафар божхоначи давлатимизнинг юксак мукофотлари – «Дўстлик» ва «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Қўмита буйруғига биноан тизимда узоқ йиллар ўрнак кўрсатиб хизмат қилган божхона фахрийлари, айни пайтда хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ божхоначилар ҳам тақдирланиб, уларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 1858 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика