Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 35 / Амалий бухгалтерия

Минус плюсдан катта бўлганда

Инвентарлашни ўтказиш чоғида товар-моддий бойликлар навлари алмашганлиги аниқланди.

Бухгалтерия ҳисобида инвентарлаш натижалари қандай акс эттирилади?

Ф.Ихсанова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Инвентарлашни ўтказиш 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»1 ҳамда Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низом2 билан тартибга солинади.

19-сон БҲМСнинг 5.70-бандига кўра навлар алмашганлиги аниқланган тақдирда моддий жавобгар шахс инвентарлаш комиссиясига унинг юзага келиш сабабларини батафсил баён қилган ҳолда тушунтириш хати тақдим этиши керак.

Навлар алмашганлиги оқибатида юзага келган бир номдаги товар-моддий бойликларнинг камомади ва ортиқчаси фақат истисно тарзида бир давр учун ва бир моддий жавобгар шахсда ўзаро ҳисобга киритилиши мумкин.

Товар-моддий бойликлар навлари алмашганлиги бўйича ҳисобга киритиш инвентарлаш комиссиясининг баённомаси ва инвентарлаш натижалари қайдномасида акс эттирилади. Агар бунда етишмайдиган бойликларнинг қиймати ортиқча бўлган бойликлар қийматидан кўп бўлса, улар ўртасидаги фарқ айбдор шахслар ҳисобидан қопланади. Агар бундай шахслар белгиланмаган бўлса, навларни қайта баҳолаш бўйича фарқ табиий йўқолиш нормаларидан ортиқча талафотлар сифатида қаралади ва чиқимларга ҳисобдан чиқарилади.

Моддий жавобгар шахснинг айби бўлмаган ҳолда юз берган навлар алмашиши ҳисобга киритилгандан кейин камомад қопланмаган тақдирда унга нисбатан табиий йўқолиш нормалари қўлланади. Инвентарлаш комиссиясининг баённомасида эса нима учун салбий фарқ айбдор шахслар зиммасига юкланмаганлиги сабаблари батафсил тушунтирилиши керак.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

21-сон БҲМСга3 мувофиқ ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Навлар алмашиши бўйича ҳисобга киритиш билан қопланмаган камомад ҳисобдан чиқарилди

 

5900-«Камомадлар ва қийматликларнинг

бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар»

1000-«Асосий воситаларни

ҳисобга олувчи счётлар»

Солиштирма қайднома

 

Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари акс эттирилди

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

5900-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Инвентарлаш комиссиясининг хулосаси; раҳбарнинг фармойиши

 

Камомадларни корхона чиқимларига ҳисобдан чиқариш акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5900-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Инвентарлаш комиссиясининг хулосаси; раҳбарнинг фармойиши

 

 

1МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МВ, ДСҚ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Наталья ГРИШУТИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2108 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика