Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 3 / Аудитор маслаҳат беради

Кредитга дастур

«SOFTWARE ҳисоботда» материалидаги («СБХ»нинг 13.01.2015 йилдаги 2 (1066)-сони) мавзуни давом эттириб, технология тараққий этган шароитда ҳар бир корхона хоҳласа-хоҳламаса ўз техник базасини такомиллаштириш ва ҳисоб, бизнес жараёнини автоматлаштириш заруратига тўқнаш келиши ҳақида эслатиб ўтиш жоиз.

Баъзан зарур ишланмалар қиймати корхоналар учун шунчалик салмоқли бўладики, улар кредитлар олишга тайёр бўладилар ва уларни оладилар, халқаро грантлар ва давлат субсидияларини жалб этадилар. Бироқ, бундай ишланмалар ҳисобини қандай қилиб тўғри юритиш, банк кредитлари ва қарзлари бўйича фоизларни қаерга қайд этиш, уларни капиталлаштириш вақти келганини қандай қилиб аниқлаш, қарзлар бўйича барча харажатлар шундай қилиниши керак ёки керак эмаслигини... кўпчилик билмайди. Қўйилган барча саволларга ушбу мақолада жавоб беришга уриниб кўрамиз.

 

ТАДҚИҚ ҚИЛИБ, ИШЛАБ ЧИҚАМИЗ

Маълумки, ишлаб чиқишлар давридан олдин тадқиқ қилиш жараёни амалга оширилади, унинг натижаларига кўра ишни давом эттириш тўғрисида концептуал қарор қабул қилинади.

Мазкур босқичдаги бухгалтерия ҳисоби масалалари 11-сон Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС)1 (кейинги ўринларда – 11-сон БҲМС) билан тартибга солинади, унга кўра илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятига тааллуқли харажатлар ажратилади. Демак, илмий-тадқиқот фаолиятига қуйидагилар киради (11-сон БҲМСнинг 8-банди):

1) янги билимлар олишга қаратилган фаолият;

2) илмий тадқиқотлар натижаларини ёки бошқа билимларни қўлланиш йўлларини излаш;

3) муқобил технологиялар ёки маҳсулотларни излаш;

4) янги ёки анча яхшиланган маҳсулот ёки муқобил технологияни ишлаб чиқиш.

Тажриба-конструкторлик фаолиятига қуйидагилар киради (11-сон БҲМСнинг 9-банди):

1) муқобил технологиялар ёки маҳсулотларни баҳолаш;

2) тажриба намуналари ва моделларини лойиҳалаштириш. уларни ясаш ва синаб кўриш;

3) янги технологияларни қўлланиб, асбоблар, қисқич мосламалари, қуйилма қолиплар ва матрицаларни ишлаб чиқиш;

4) миқёслари бўйича тижорат ишлаб чиқариши мақсадларига мўлжалланмаган экспериментал қурилмаларни лойиҳалаштириш, ясаш ва синаб кўриш.

Бошқача айтганда, тадқиқот жараёнида биз технология ва маҳсулот ҳақида янги билимларга эга бўламиз ҳамда ишлаб чиқиш жараёнида ҳақиқатда фаолиятни амалга оширамиз, бу эса якуний натижа (ноу-хау, дастурий таъминот, саноат намуналари ва бошқалар) яратилишига олиб келади.

Шу боис 11-сон БҲМСнинг 14-бандига мувофиқ илмий-тадқиқот ишланмаларига харажатлар шу харажатлар қилинган ҳисобот давридаги харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврда актив деб тан олинмаслиги лозим. Бунинг акси сифатида тажриба-конструкторлик ишланмаларига харажатларни капиталлаштиришга (активлар сифатида тан олишга) рухсат этилади (11-сон БҲМСнинг 15-банди). Бироқ Стандартда лойиҳанинг техник ва тижорий амалга оширилишини намойиш қилиш билан боғлиқ 5 та мезоннинг бажарилиши талаб этилади (11-сон БҲМСнинг 16-банди):

1) маҳсулот ёки жараён аниқ белгиланган, маҳсулот ёки жараёнга тегишли харажатлар алоҳида аниқланиши ва ишончли тарзда ўлчаниши мумкин;

2) маҳсулот ёки жараённи техникавий жиҳатдан амалга ошириш мумкинлигини намойиш қилиш мумкин бўлади;

3) хўжалик юритувчи субъект маҳсулот ёки технологияни ишлаб чиқариш, сотиш ёки ундан фойдаланишни мўлжаллайди;

4) маҳсулот ёки технология учун бозорнинг мавжудлиги ёки уни сотиш ўрнига субъект ичида фойдаланилган тақдирда унинг субъектга фойда келтириши намойиш қилиниши мумкин бўлади;

5) лойиҳани ниҳоясига етказиш ва бозорга чиқариш ёки маҳсулотни, технологияни қўлланиш учун етарли ресурсларнинг ёки уларни намойиш қилиш имкониятининг мавжудлиги.

Санаб ўтилган шартлар бажарилгунига қадар тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатлари кейинги ҳисобот даврларида капиталлаштиришнинг имконияти мавжуд бўлмаган харажатлар сифатида тан олинади (11-сон БҲМСнинг 15, 16-бандлари).

Мазкур ҳолатда ҳодисалар ривожининг янада кенг тарқалган усули қуйидагича: компания ўз фаолиятини автоматлаштириш учун ишлаб чиқувчи фирмани жалб қилади (бунда маҳсулотга эгалик ҳуқуқи буюртмачига ўтади). Дастурий таъминотни яратиш жараёни кўпинча қуйидаги кетма-кетликдаги босқичлардан иборат бўлади, уларнинг ҳар бири кўрсатилган хизматлар далолатномасини биргаликда имзолаш натижаларига кўра маҳсулот буюртмачисининг молиявий ҳисоботида акс эттирилади:

 

Босқич

 

Босқич баёни

 

Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши

 

Тадқиқот

 

Буюртмачида мавжуд муаммолар ҳақидаги ахборотлар жамланади; тизимда кирувчи ва чиқувчи ахборотлар таснифланади ҳамда амалдаги бизнес иши модели шакллантирилади. Таҳлил жараёнида ишлаб чиқувчининг мутахассислари жамланган ахборотлар ва уларнинг таснифланиши асосида жараёнларнинг мантиқий занжирини қурадилар, бўлғуси ТО-ВЕ («қандай бўлади») моделини яратадилар

 

Босқич бўйича харажатлар капиталлаштирилмайди, балки давр харажатларига киритилади

 

Лойиҳалаштириш

 

ТО-ВЕ моделига мувофиқ ахборот тизими барпо қилинади; айни вақтда фирма дастурчилари ва ишлаб чиқувчилари биргаликда талаб этилаётган ахборот тизими конфигурацияси устида ишлашга киришадилар ҳамда платформанинг технологик имкониятлари асосида унинг тузилмасини ва дизайнини ишлаб чиқадилар

 

Мезонларга риоя этилганда харажатларни капиталлаштиришга рухсат берилади

 

Татбиқ этиш

 

Фойдаланувчилар учун йўриқномалар яратилади; тизимда аниқланган носозликларни бартараф этиш ёки чала қолган ишларни охирига етказиш билан боғлиқ қўшимча ишлар ўтказилади; буюртмачининг ходимларига янги тизимга ўтишларида ёрдам кўрсатилади

 

Мезонларга риоя этилганда харажатларни капиталлаштиришга рухсат берилади

 

Кузатув

 

Кафолат даври мобайнида тизимнинг техник кузатуви амалга оширилади; аниқланган носозликлар зудлик билан бартараф этилади ёки буюртмачининг талабига кўра тизим устида қўшимча ишланади

 

Босқич бўйича харажатлар капиталлаштирилмайди, балки кафолат даври мобайнида давр харажатлари акс эттирилган ҳолда муддати кечиктирилган харажатларга киритилади

 

 

АГАР КРЕДИТ ЖАЛБ ЭТИЛСА...

Корхоналар ишланмаларнинг юқори қийматини эътиборга олиб, у ёки бу лойиҳани яратиш ёхуд тугаллаш учун қарз маблағларидан фойдаланадилар ва шу муносабат билан қуйидаги харажатларни қиладилар:

кредит олишдаги дастлабки харажатлар (буюртмани кўриб чиқиш харажатлари, баҳоловчига тўланадиган ҳақ ва ҳоказолар);

фоизли харажатлар;

курс тафовутларидан харажатлар (агар кредит чет эл валютасида олинган бўлса).

Қандай ва қайси даврдаги харажатлар капиталлаштирилиши лозим деган саволга 24-сон БҲМСдан2 жавоб топиш мумкин. Бу масала «Кредитга қурамиз» материалида («СБХ»нинг 10.06.2014 йилдаги 23 (1035)-сони) Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (МҲХС) билан таққосланганда кўтарилган эди. Мазкур мақолада фақат ЎзР Миллий стандарти талабларига эътиборни кучайтирамиз.

24-сон БҲМСга мувофиқ қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

фақат банклар ва кредит ташкилотларидан олинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар;

қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар) ёки мукофотлар (устамалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтлар (чегирмалар) ёки мукофотларнинг (устамаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши – бу билан реал (самарали) фоиз ставкаларидан қисман фойдаланилиш таъминланади3.

 

МИСОЛ. Компания 100 млн сўм суммасида 16%лик банк кредитини олди, дастлабки бадал 20 млн сўм. Мазкур ҳолатда 16% – номинал ставкадир. Реал фоиз ставкасини ҳисоб-китоб қилиш учун фоиз бўйича тўлов – 16 млн сўмни (100 млн х 16%) реал молиялаштириш суммаси – 80 млн сўмга (100 млн – 20 млн) бўлиш лозим. Шу тариқа, мисолдаги реал фоиз ставкаси 20%га тўғри келади, бу эса номинал ставкадан 4% ортиқдир.

 

6-сон БҲМСга4 мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва (ёки) лизингга тааллуқли бўлган тўловлар.

Кўрсатилган рўйхат ёпиқ ҳисобланади.

Бинобарин, банк кредитларини олишда амалиётда учрайдиган санаб ўтилган харажатлардан фақат фоизли харажатлар капиталлаштирилади.

Кейинги масала – учта вақт босқичини белгилаш: капиталлаштиришнинг бошланиши, тўхтатилиши ва якунланиши. Энг оддий усул – 24-сон БҲМСда қарзлар бўйича кредитлар капиталлаштирилишига рухсат этувчи 3 мезонга таянишдир. Яъни, хўжалик юритувчи субъект:

1) мазкур актив бўйича харажатларни амалга оширганда;

2) қарзлар бўйича харажатларни амалга оширганда;

3) активни белгиланган мақсади бўйича ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолиятни амалга оширганда.

Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, активни белгиланган мақсадларда ишлатишга ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган фаолият нафақат активнинг ўзини жисмоний яратишни ўз ичига олади. Унга активни жисмоний яратишни бошлашдан олдин амалга ошириладиган техник ва маъмурий ишлар, масалан, қурилишни бошлаш учун зарур бўлган рухсатни олиш билан боғлиқ фаолият ҳам киради (24-сон БҲМСнинг 25-банди). Агар кундалик маъмурий ишлар ҳали ҳам давом этаётган бўлишига қарамай, уни жисмонан яратиш тугатилган бўлса, одатда объект белгиланган мақсадда ишлатишга ёки сотишга тайёр деб ҳисобланади (24-сон БҲМСнинг 30-банди).

 

МИСОЛДА КЎРИБ ЧИҚАМИЗ

Корхона 2012 йил 1 декабрда дастурчилар компанияси билан электрон ҳужжат айланишининг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқишга шартнома тузди. Шартномага мувофиқ ишлаб чиқишга бўлган мулкий ҳуқуқ корхонага ўтади. Ишлаб чиқиш қиймати – 65 млн сўм. 2013 йил 2 январда ишлаб чиқиш бошланди ва 2014 йил 1 мартда якунланиши лозим.

2013 йилда дастурчилар компаниясининг номига кўрсатилган хизматлар далолатномаси бўйича қуйидаги тўловлар амалга оширилди:

2 январда – 8 млн сўм;

31 мартда – 5 млн сўм;

1 июнда – 7,2 млн сўм;

1 сентябрда – 4,8 млн сўм;

1 ноябрда – 6 млн сўм;

31 декабрда – 7,5 млн сўм.

Корхона ишлаб чиқишни молиялаштириш учун 2012 йил 30 декабрда 3 йил муддатга 14 фоизлик 50 млн сўм банк кредитини олди. Кредит бўйича фоизлар ҳар йили 30 июнь ва 31 декабрь кунлари тўланиши керак.

Капиталлаштиришга рухсат этилган фоизлар суммасини аниқлаш учун, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ўртача харажатларни ҳисоблаш керак. 2013 йилга ҳисоб-китоб тақдим этилган:

 

Сана

 

Харажатлар суммаси,
млн сўм

 

Кўпайтириш белгиси

 

Бир йил ҳисобида ойларда қилинган харажатлар нисбати

 

Тенглик белгиси

 

Ўртача харажатлар,
млн сўм

 

2 январь

 

8

 

х

 

12

12

=

 

8

 

31 март

 

5

 

х

 

9

12

=

 

3,75

 

1 июнь

 

7,2

 

х

 

7

12

=

 

4,2

 

1 сентябрь

 

4,8

 

х

 

4

12

=

 

1,6

 

1 ноябрь

 

6

 

х

 

2

12

=

 

1

 

31 декабрь

 

7,5

 

х

 

0

12

=

 

0

 

Жами:

 

 

 

 

 

18,55

 

 

Шу тариқа, 18.55 млн сўмга тенг бўлган асосий қарз суммаси ҳисоб-китобидан 2,597 млн сўмни (18,55 х 14%) ташкил қиладиган фоиз суммаси капиталлаштирилиши лозим.

 

ЯКУН ЧИҚАРАМИЗ

Ҳозир Ўзбекистонда дастурий ишланмаларни ташқи молиялаштириш ҳолатлари кўп учрамайди. Бироқ юзага келган тамойилни ҳисобга олиб, вазият тубдан ўзгариши мумкин деб ўйлаймиз. Яқинда амалга киритилган 24-сон БҲМСнинг долзарблиги ана шунда анча ошади.

Мақолада биз солиқ солиш масалаларига атайлаб тўхталмадик, бироқ умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун қарзлар бўйича харажатларнинг капиталлаштириладиган ҳисобот давридаги харажатлар сифатида тан олиниши фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг тўлиқ тўланмаслигига олиб келади.

 

1«Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларига харажатлар» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 28.12.1998 йилда 581-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2«Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» (молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

3Реал фоиз ставкаси – активнинг бошланғич баланс қиймати билан тенглаштириш учун активдан фойдаланиш муддати мобайнида кутилаётган келгусидаги пул тушумлари оқимини дисконтлаш учун ишлатиладиган фоиз ставкасидир (МБ бошқарувининг АВ томонидан 30.01.2004 йилда 1306-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида низомнинг 5-банди учинчи хатбошиси; МБ бошқарувининг АВ томонидан 24.01.2004 йилда 1304-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомнинг 1-банди учинчи хатбошиси).

4«Ижара ҳисоби» (молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

 

Татьяна ШАЛУНОВА,

солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR,
«Rastax Group» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 2804 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика