Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 45 / Солиқ маслаҳатчисининг амалиёти

Таъсисчи улушини олиб кетганда

Корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Заруриятдан келиб чиқиб, бир таъсисчимиз корхона таркибидан чиқиб кетмоқда. Унга тўлаш учун ҳисобланган тегишли улуш суммаси унинг учун даромад ҳисобланадими ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими?

Авазбек Султонов,

корхона раҳбари.

Самарқанд шаҳри.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 22-моддасига асосан дивидендлар бу – акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад; юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми; юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадларидир.

СКнинг 176-моддасига асосан дивидендлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради.

Шуни билингки, жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад бўлган тақдирдагина жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келади.

Демак, улуш олиб қўйилганда олинадиган улуш билан киритилган ҳисса ўртасидаги ижобий фарқ (агарда у мавжуд бўлса) даромад бўлиб ҳисобланади.

Жавобни солиқ маслаҳатчиси
Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2433 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика