Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 45 / Бевосита мулоқот

Олинадиган дивидендларга имтиёзли солиқ солиш – ҳамма учун эмас

Корхонамиз йирик корхоналар жумласига киради ва ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Биз муассис жисмоний шахсга дивидендлар ҳисоблаб ёздик. Ўтган йили тўланган дивидендлар суммаси олинган ва дивидендлар тўлаш ҳисобига берилган ускуна ҳамда корхонамизга бошқа корхонанинг устав фондида тегишли бўлган улушни бериш (муассис фойдасига воз кечиш)дан иборат. Тушунтириб берсангиз:

1) қандай солиқни қўллаш керак, зеро қонун ҳужжатларига кўра дивиденд солиғини тўлашдан микрофирмалар ва кичик корхоналар озод қилинган, биз эса йирик корхонамиз?

2) агар ушбу йилда ҳам тўловни дивиденд тўлаш учун махсус олинган ускуна билан амалга оширсак, қандай солиқни тўлашимиз керак?

 

– Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон Қарори билан 2009 йилнинг 1 январидан 2014 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг ўзлари таъсис этган микрофирмалар ва кичик корхоналардан олинган дивидендлари солиқ солишдан озод қилинган. Корхонангиз йирик бўлгани учун имтиёзга ҳақли эмас. Демак, даромад тўлаш манбаи сифатида дивидендлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланиши керак (Солиқ кодексининг 184-моддаси, бундан кейин – СК).

Олувчи жисмоний шахс учун дивидендлар СК 176-моддасининг 2-банди бўйича мулкий даромад ҳисобланади ва улардан 10%лик ставкада солиқ ундирилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарори 3-банди; Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарори 3-банди). Агар дивидендлар натура шаклида тўланса, солиқ бюджетга натурада тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун мобайнида ўтказилади.

Ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадаллари мазкур даромадларга ҳисоблаб ёзилмайди (СКнинг 306, 307-моддалари).

Жисмоний шахсларга дивиденд тўланганда ДСИга МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-иловага мувофиқ ҳисобот тақдим этилади, хусусан:

Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси (Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга 2-илова) Маълумотлар билан биргаликда – дивидендлар тўланган ҳисобот чораги тугагандан кейин 25 кундан кечиктирмай – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотнома, бундан асосий иш жойидан даромад олган шахслар мустасно, солиқ даври (йили) тугаганидан кейин 30 кун мобайнида. Маълумотнома фақат муассис учун корхонангиз асосий иш жойи ҳисобланмаган тақдирда тақдим этилади.

Бундан ташқари, жисмоний шахсларга ҳисоблаб ёзилган дивидендлар Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда (009-сатр – солиқ солинадиган дивиденд учун) кўрсатилиши керак.

Агар дивидендлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бюджетга ўз вақтида тўланмаган бўлса, унга доир қарзни сўндириб, тўловнинг белгиланган муддати тугагандан кейинги кундан бошлаб тўлаш кунигача (тўлаш куни ҳам киради) ҳар бир ўтказиб юборилган кун учун 0,033% миқдорида пеня тўлаш, шунингдек тегишли ҳисоботни қайта топшириш керак.

Саволда сиз дивидендлар, уларни тўлаш мақсади учун махсус олинган ускуна ҳисобига берилишини кўрсатгансиз. Мазкур операция ЯСТ бўйича тегишли солиқ оқибатлари билан бирга савдо операцияси деб баҳоланиши мумкин. Бироқ агар мазкур ускуна муассиснинг топшириғига кўра дивидендлар ҳисобига олинган бўлса (соф фойда тақсимланганидан кейин), ушбу ҳолда корхона учун ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

 

Жавобларни «Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2142 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика