Фермер хўжалиги ҳисобот даврида қуйидаги асосий воситаларни реализация қилди:
– 1 360 минг сўмга – трактор кузови, қолдиқ қиймат – 945 минг сўм;
– 250 минг сўмга – компьютер, қолдиқ қиймати – 90 минг сўм. Компьютер бухгалтерияда маъмурий мақсадда фойдаланилди;
– 12 млн сўмга – гаражларнинг бир қисми, қолдиқ қиймати – 6,3 млн сўм.
Ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланувчи корхоналар учун бошқа даромадларга солиқ солиш тартиби қандай?
– Солиқ кодексининг 363-моддасига биноан ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланувчи корхоналар учун СК 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди.
Сиз кўрсатган активларни реализация қилиш асосий фаолиятдан тушган бошқа даромадлар сифатида тавсифланади. Фермер хўжалиги ҳам ягона ер солиғи тўловчиси бўлганлиги учун унинг активларнинг реализациясидан олган даромадларига солиқ солинмайди.